«Атлетико» клуби собиқ ҳимоячиси, ҳозирда «Фламенго»да тўп сураётган Филипе Луис нима сабаб Лионель Месси билан футболка алмашишни сўрамаганини айтди.
«Мессини тўхтатиб қолиш учун доим қўполлик чегарасида ўйнардим, бироқ у ҳеч қачон бундан нолимаган. Унинг ўйинидан завқ оламан.
Ҳеч қачон унинг футболкасини сўрамаганман, чунки мен майдонга ғалаба қозониш учун тушаман, унга қарши ўйнаганимни айтиш учун эмас.
Месси ҳақида фикрим барчага аён. Унинг ўйинидан фақат завқ олиш керак, чунки яна бир шундай футболчи етишиб чиқиши учун неча йил керак бўлиши номаълум. «Олтин тўп»ни фақат унга топшириш керак», — дейди бразилиялик футболчи.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)