«Манчестер Юнайтед» афсонаси Райан Гиггз манчестерликлар клубидаги собиқ шерикларидан иборат рамзий терма жамоа тузди, дея хабар қилмоқда клуб матбуот хизмати.
Собиқ ярим ҳимоячи таркибга ҳозирда «Ювентус»да ҳаракат қилаётган Криштиану Роналдуни киритмади. Гиггз бирга тўп сурган энг яхши уч нафар жамоадоши сифатида Пол Скоулз, Гари Невилл ва Рой Кинларни эътироф этди.
Гиггзнинг орзулар терма жамоаси қуйидаги кўриниш олди:
Дарвозабон: Петер Шмейхель;
Ҳимоячилар: Гари Невилл, Рио Фердинанд, Микаэл Силвестр, Денис Ирвин;
Ярим ҳимоячилар: Девид Бекҳэм, Рой Кин, Никки Батт, Пол Скоулз;
Ҳужумчилар: Уэйн Руни, Оле-Гуннар Сульшер.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)