Россиялик уч нафар яккурашчи Ислом Махачев, Умар Нурмагомедов ва Магомед Анкалаев UFC 249 кечасида иштирок этишдан бош тортди.
Бунга сабаб қилиб спортчиларнинг коронавирус туфайли Россиядаги карантиндан чиқиб кета олмасликлари кўрсатилган. Бу ҳақда уларнинг вакили маълум қилган.
Махачев 18 апрель куни Александр Эрнандесга қарши октагонга чиқиши, Умар Нурмагомедов дебют жангини Азур Ҳантерга қарши ўтказиши лозим эди. Анкалаевни эса Ион Куцебалага қарши реванш жанги кутаётганди.
Мазкур кечанинг асосий жанги Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги бўлиб ўтиши режа қилинганди. Бироқ россиялик яккакурашчи жангда қатнаша олмаслигини маълум қилди ва мазкур спортчилар ўртасидаги баҳс бешинчи бор бекор бўлди.
Изоҳ (0)