• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон расмийлари «Палач»нинг афв қилиниши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси «Озодлик» томонидан «Маҳбусларни қамоқда қийнагани ортидан қамалган ‘Палач’нинг афв қилиниш эҳтимолидан фаоллар ташвишда» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолага муносабат билдирди.

    Навоий вилояти 11-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Нозим Жумаев муқаддам оғир турдаги жиноятларни содир қилганлиги учун 4 маротаба судланиб, яна уюшган жиноий гуруҳ таркибида ўта оғир турдаги жиноятни содир этиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    Маҳкум Нозим Жумаевга жазо муддатини ўтаётган бошқа маҳкумлар қатори Жиноят ижроия кодексида назарда тутилган шарт-шароитлар яратилган бўлиб, алоҳида имтиёзлар ёки маълум бир енгилликлар берилмаган.

    Маҳкум уюшган гуруҳ таркибида жиноят содир этганлиги сабабли унга нисбатан Жиноят кодексида кўрсатилган муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ бўлган инсонпарварлик далолатномалари қўлланилмайди.

    Бундан ташқари, маҳкум Нозим Жумаев жазо муддатини ўташ давомида мунтазам равишда белгиланган ички тартиб қоидаларни бузиб келганлиги сабабли унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, Жиноят ижроия кодексининг 112-моддаси талабларига мувофиқ сақлаш режимини ашаддий бузувчи, деб топилган. Навоий шаҳар судининг 2019 йил 2 октябрдаги ажримига кўра унинг жазони ўташ тартиби ўзгартирилиб, қаттиқ тартибли колониядан 3 йил муддатга турма тартибига ўтказилган.

    Ўзбекистон Президентининг афв этиш тўғрисидаги фармон талаблари асосида жиноят содир этган шахслар афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли, лекин маҳкум Нозим Жумаев жазо муддатини ўташ давомида афв этиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилмаган.

    Мақолада келтириб ўтилган, яъни Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги қамоқхона собиқ маҳбуслардан бири (исми сир қолишини истаган) «Озодлик»га айтишича гўёки диабет касалига чалинган деган важ билан Жумаевга Навоий вилоятидаги қаттиқ режимли 64/46 колонияда алоҳида яхши шароит яратиб берилганлиги ҳолати юзасидан қуйидагиларни таъкидлаш лозим.

    Жиноят ижроия қонунчилигига мувофиқ жазони ижро этиш колониялари умумий, қаттиқ, махсус ва турма тартибли муассасаларга бўлиниб, жазо ўташ шартлари бир-биридан фарқ қилади ҳамда суд томонидан умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган маҳкумлар қаттиқ тартибли колонияларда жазо ўтамайдилар.

    Шу сабабли Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 5-сон колония умумий тартибли бўлиб, у ерда жазо муддатини ўтаган шахс 11-сон (64/46) қаттиқ тартибли колония тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлмасдан фикр билдирганлигини англаш мумкин.

    Бундан ташқари, жазони ижро этиш тизим ходимлари жазони ижро этиш муассасаларига фақатгина ўз хизмат вазифаларини бажариш учун келиб, спорт машғулотлари ИИВнинг тегишли норматив ҳужжатларига мувофиқ ҳудудий ички ишлар органларида ташкил қилинган спорт майдончаларида ўтказилади.

    Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, адвокатлар ҳимоя остидаги шахслар билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланишлари мумкинлиги қатъий белгиланган бўлиб, мақолада ёритилган видеолавҳани маҳкум Нозим Жумаев билан учрашувга келган адвокати томонидан тасвирга олинганлигини тахмин қилиш мумкин.

    Мазкур ҳолат юзасидан бугунги кунда Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда, унинг натижасидан келиб чиққан ҳолда тегишли қарор қабул қилинади.

    Шунингдек, текширув давомида спорт билан шуғулланаётганлиги кўринишдаги видеолавҳа маҳкум Жумаев озодликдан маҳрум қилингунга қадар тасвирга олинганлиги аниқланди.

    «Озодлик» интернет сайтида эълон қилинган мақолада ИИВ ЖИЭББ ахборот хизмати ходими билан суҳбатлашганлиги ҳолати бўйича шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунга қадар бош бошқарма ахборот хизмати ходимига «Озодлик» интернет сайти мухбирлари бирор маротаба мурожаат билан чиқмаган.

    Мақолада кўрсатилган ҳолатлар ишончли манбага таянмасдан бир томонлана ёндашган ҳолда ижтимоий тармоқларда эълон қилинганлиги натижасида фойдаланувчиларда жазони ижро этиш тизими бўйича салбий фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлган.

    Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш бош бошқармаси мақолада келтирилган ҳолатларни қатъий равишда рад этади.

    ИИВ ЖИЭББ ахборот хизмати

    02.04.2020, 10:59   Изоҳ (0)   64270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 187 нафарга етди

    02.04.2020, 10:02

    Стикер олмоқчи бўлган «иномарка»лар очиқланиши айтилгандан сўнг 9 мингга яқин ариза қайтариб олинди

    02.04.2020, 09:55

    Ўзбекистон Афғонистонга коронавирусга қарши кураш учун гуманитар ёрдам жўнатди

    02.04.2020, 09:09

    Фарғонада 372 та шахсий автомобиль махсус рухсатномага эга бўлди

    02.04.2020, 08:13

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи барча транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмагани маълум қилинди

    01.04.2020, 23:52

    Ўзбекистонда Молия вазирлиги техник ходимларида коронавирус тести шубҳа уйғотгани, бироқ кейин идорада иш қайта ташкил этилгани хабар қилинди

    01.04.2020, 23:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.