Коронавирус пандемияси туфайли бутун дунёда кузатилаётган карантин аксарият қариндошларни бир-биридан узоқлаштирди. Бироқ қуйидаги суратлардаги инсонлар бир бинода бўлмасдан туриб, дийдорлашиш йўлини топди, деб хабар беради Cosmopolitan.
Бобо ва буви неварасини кўргани келди
Кексалар ва болалар вирусни юқтириб олишга энг кўп мойил бўлганлар ҳисобланади. Шунинг учун улар карантин пайтида ўзларини эҳтиёт қилишлари керак. Бироқ мана бу инсонлар неварасини шу қадар соғинганидан ёпиқ эшик ортидан бўлса ҳам уни кўришга келди.
Эр ва хотин бир неча дақиқага дийдор кўришди
Хитойлик эр-хотиннинг ушбу сурати ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Эр ҳам хотин ҳам коронавирусга қарши кураш олиб бораётган давлат хизматида бўлгани учун кўришишга улгурмаяпти. Полициячи ва ҳамшира ойна орқали бир-бирини кўриб, телефонда суҳбатлашди.
Бобосига турмушга чиқаётганини айтиш учун келган невара
Турмушга чиқаётган қиз карантинда ўтирган бобосига хушхабарни етказиб, унинг кайфиятини кўтарди. Бобо карантин бўлмаганида неварасини бағрига босиб, табриклаган бўларди.
Невара билан илк учрашув
Бутун дунё коронавирус муаммосини қандай ҳал қилиш ҳақида бош қотираётган бир пайтда кимдир фарзандини дунёга келтирмоқда. Кекса отахон ва онахон невараси билан ойна орқали танишди.
Ўғлини ойна орқали ўпаётган она
Чен Жуйсю Синян шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида ишлайди. Шунинг учун у ўғли билан бир ойдан бери тўғридан-тўғри кўриша олмаяпти. Фарзандини жуда соғинган она уни ойна орқали бўлса ҳам ўпиб қўймоқда.
Севгилиси билан учраша олмаётган хитойлик ҳамшира
Хитойлик яна бир ҳамшира севган йигитининг ҳаётини хавф остига қўймаслик учун у билан вақтинча учрашмай туришга қарор қилди.
Бобо ва бувисини кўришга келган неваралар
Бобо-буви ҳамда неваралар ўртасида ўзига хос ришталар мавжудлигини исботловчи сурат. Уларнинг қувончи ва табассумига қаранг!
Хайди Клум ва унинг турмуш ўртоғи карантинга амал қилмоқда
Модель Хайди Клум бир ҳафта ўзини ёмон ҳис этди, шунинг учун коронавирус тестининг жавоби чиққунича эридан узоқроқ бўлишга қарор қилди.
Изоҳ (0)