31 март, сешанба куни, коронавирусга чалинган беморлардан яна бири бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Қайд этилишича, ушбу фуқаро 14 март куни Лондон—Тошкент йўналишидаги рейс билан Тошкентга келган. 16 март куни унда коронавирус борлиги тасдиқланган. Шу кунгача у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанган.

Ўзбекистонда 31 март соат 17:30 ҳолатига кўра, етти нафар бемор соғайгани хабар берилган эди. Уларни шахсан соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов реабилитация марказига кузатганди.

Айни пайтда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 167 нафарни ташкил қилмоқда.