Италия Фуқаролик мудофааси хизмати раҳбари Анжело Боррелли мамлакатда коронавирус билан янги касалланганлар сони бўйича рекорд даражадаги паст кўрсаткич қайд этилганини маълум қилди, деб хабар беради Tengrinews.
Ўтган бир сутка ичида Италияда коронавирус оқибатида 812 киши вафот этган. Шундай қилиб бутун мамлакат бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 11 591 кишига етди, касаллар сони эса 100 минг кишидан ошди.
«Бугунги кунда 75 528 нафар италияликда коронавирус аниқланган бўлиб, уларнинг сони ўтган бир сутка ичида 1648 кишига кўпайди», — дейди Боррелли.
Сўнгги 13 кундан буён COVID-19 билан касалланганлар сони кунига 3 минг кишидан камаймаётган эди. Охирги марта 10 март куни бу каби паст кўрсаткич қайд этилганди.
«Даволанганлар сони 1590 кишига ошиб, 14 620 кишига етди. Бу эпидемия бошланганидан буён рекорд кўрсаткич», — дейди Боррелли.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)