29 март, якшанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Уханда аёл баррикада устидан тухумларни узатмоқда.

Фото: Reuters

Коронавирусдан бутунлай соғайган қизалоқ Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасини тарк этмоқда.

Фото: «Халқ сўзи»

Коронавирусдан соғайиб кетган 7 ўзбекистонлик Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасини тарк этди. Соғайган беморлардан интервью олган мухбирларнинг микрофони ҳам целлофан билан ўраб олинган.

Фото: «Халқ сўзи»

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси ходимлари коронавирусдан бутунлай соғайган 7 беморни шифохонадан кузатиб қўйди.

Фото: «Халқ сўзи»

Деҳлида ишчи мигрантлар 21 кунлик карантинни ўз қишлоғида ўтказиш учун қайтиб кетмоқда. Улар автобус бекатида автобус келишини кутмоқда.

Фото: Reuters

Лондондаги фавворадан танга пуллар қидираётган уйсиз эркак.

Фото: The Guardian

Сеул темир йўл вокзалидаги экранда Шимолий Корея томонидан ўтказилган ракета синовининг архив кадрлари кўрсатилмоқда.

Фото: AFP

Абу-Дабида БАА валиаҳд шаҳзодаси шайх Муҳаммад ибн Зайид Ал-Наҳаён коронавирусга тест топширмоқда.

Фото: Reuters

Италиянинг Женоа шаҳрида полиция машинаси кўчаларни дезинфекция қилмоқда.

Фото: EPA

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида коронавирус шаклидаги бош кийими кийиб олган полиция офицери.

Фото: Reuters

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида икки ҳафта давомида коронавирус инфекциясига қарши курашган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Алишер Шодмонов иштирокида юксак эҳтиром билан кузатилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Киевдаги вокзалда тиббиёт ходимлари Москвадан олиб келинган украиналикларни текширмоқда.

Фото: AFP

Покистоннинг Карачи шаҳрида хайрия ташкилоти томонидан маҳсулотлар тарқатилаётган вақтда одамлар бўр билан белгилаб қўйилган, бир-биридан хавфсиз масофада ўтирибди.

Фото: Reuters

Одатда одамлар билан тўлиб-тошадиган Лондондаги майдон деярли бўшаб қолди.

Фото: The Guardian

Пекин кўчаларида ўйнаётган ниқобдаги болалар.

Фото: AFP

Мельбурндаги ҳайкаллардан бирига ниқоб тақиб қўйилди.

Фото: Getty Images

Тошкентда ишлайдиган кўплаб фуқаролар коронавирус тарқалишига қарши кураш даврини, яъни карантинни уйида ўтказиш учун вилоятларга, ўз оилалари бағрига қайтмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Тўла автобусда ишчи мигрантлар Деҳлидан ўз қишлоғига кетмоқда.

Фото: Reuters

Токиода қор ёғаётган пайтда кўчани кесиб ўтаётган аёл.

Фото: AP Photo

Гонконгдаги Starbucks кафесида одамлар масофа сақлаши учун баъзи столларни лента тортиб ажратиб қўйишган.

Фото: AP Photo

Кобулда ҳимоя ниқобларини сотаётган бола.

Фото: Reuters

Франциянинг Нанси шаҳрида тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинган беморни эвакуация қилмоқда.

Фото: AFP

Мадридда одамлар уйлари балконидан тиббиёт ходимларини олқишламоқда.

Фото: AFP