Коронавирус пандемияси сабаб Польша футбол иттифоқи мамлакатдаги клубларга ёрдам беришга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Ташкилот бу борада йиғилиш ўтказиб, клубларга молиявий кўмак бериш борасида бир қарорга келган.
Унга кўра, иттифоқ пандемия вақтида клубларга 25,62 миллион евро ажратади. Бу маблағларнинг асосий қисми жамоаларнинг молиявий барқарорлигини ушлаб туришга йўналтирилади.
Маълумот учун, Польшада ҳозирга қадар коронавирус билан касалланганлар сони 1221 кишини ташкил этмоқда. 16 киши вирус сабаб вафот этган.
Мавзуга доир:
- NFL клублари ва футболчилари коронавирусга қарши кураш учун 35 млн доллар хайрия қилди
- Клопп: Шифокорлар «You’ll Never Walk Alone» қўшиғини куйлаётганини кўриб йиғлаб юбордим (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)