БААнинг «Шаржа» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров коронавирус туфайли язага келган вазиятда қийин аҳволда қолган оилаларга ёрдам бериш мақсадида 100 миллион сўм ажратди.

Фото: ЎФА

Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзди, дея хабар қилмоқда «Championat.asia». Отабек 100 миллион сўмга кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилган ва уни карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга тарқатади.

Аввалроқ «Қизилқум» клуби 10 минг дона тиббиёт ниқобларини Навоийнинг гавжум жойлари ва меҳрибонлик уйида бепул тарқатган эди.

28 март ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 104 нафарни ташкил этмоқда. Қурбонлар сони икки нафарга етган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!