Ўзбекистонда 27 март куни Тошкент вақти билан соат 20:00 ҳолатига коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 88 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Аввалроқ, 27 март куни соат 9:00 ҳолатига коронавирусга чалинганлар сони 83 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди. Янги беш беморнинг 2 нафари Фарғонада, яна 2 нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилинган.