Ҳисор қўриқхонасида қор қоплони, силовсин ва тоғ эчкиси камера объективига тушиб қолди (фото+видео)
Ҳисор давлат қўриқхонасининг илмий ходимлари 17—20 март кунлари қўриқхонанинг Танхоздарё бўлими ҳудудида бўлиб, ўсимликлар, ҳайвонлар ва табиатдаги ўзгаришлар юзасидан илмий кузатиш ишларини олиб борди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Кузатиш ишлари давомида Куркурак, Новтерак, Саритуз, Гандагарим, Қашқабулоқ, Қуралай ва Такалик сойларида қоплон излари ва 3 та қоплон ахлатлари генетик таҳлил учун йиғиб олинган.
Қўриқхонада ўрнатилган яширин камералар 20 март куни Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган қор қоплони, Туркистон силовсини ва оддий тур бўлган Сибир тоғ эчкиларини камера объективига муҳрлади.
Изоҳ (0)