20 март куни соат 16:30 лар атрофида Олмазор тумани «Тошкент ўйинчоқлари» заводи бекатида юк машинаси ва автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, деб хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

Дастлабки хулосаларга кўра, 8-автобус саройи тасарруфидаги 109-йўналишда қатновчи «Isuzu» русумли автобус бекатда ҳаракатсиз ҳолатда бўлган.

«КамАЗ» юк машинасини ҳайдаб кетаётган 15 ёшли Б.К. бошқарувидаги эҳтиётсизлиги оқибатида ёнлаб ўтаётган вақтда автобуснинг чап ён қисмига урилган.

Оқибатда 2 киши жароҳатланган ва ўз вақтида шифохонага етказилган. Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Аввалроқ Юнусободда содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда ҳалок бўлгани хабар берилган эди.