Москва шаҳрида коронавирус билан касалланган илк бемор вафот этди. Бу ҳақда Москвадаги коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабга таяниб, «РБК» хабар берди.
79 ёшли аёл 13 март куни шифохонага жойлаштирилган. «Нафас етишмовчилигининг ортиши муносабати билан мураккаб реанимация олиб борилган. Юқумли касалликлар шифохонасида изоляцияланган блокда бўлган. Ўлим ўта оғир сурункали касаллик фонида юзага келган пневмония оқибатида содир бўлган», — дейилади тезкор штаб хабарида.
«РИА Новости»нинг ёзишича, марҳум қандли диабет, атеросклероз, гипертоник юрак касаллигидан азият чекиб келган. Шу сабабли ўлимга бир қатор сурункали касалликлар сабаб бўлганлиги айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 147 кишида коронавирус аниқланган.
Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин коронавирус сабаб шаҳарда юқори шайлик режимини жорий этган. Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар сони 23 кишига етди.
Изоҳ (0)