• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Электромобиллар даври: Ўзбекистон қандай босқичда?

    Бугунги кунда электромобиллар ишлаб чиқариш зарурияти автомобилсозлар учун стратегик масалага айланмоқда. Яқинлашаётган янги даври ҳақида «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов маълумот беради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    UzAuto Motors томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиль нархларининг кескин оширилиши охирги ҳафтада ижтимоий тармоқларда катта резонанс берди. Фақат энг эринчоқ одамларгина бу ҳолатга муносабат билдирмади десак бўлади. Хуллас, бу ёқда нефть бозори касодга учраб, бошқа тарафда эса коронавирус сабабли жаҳон иқтисодиёти орқага кетаётган бир пайтда ҳақиқатан ҳам мантиққа сиғмайдиган нарх кўтарилиши фақат UzAuto Motors’дагиларнинг ўзини хурсанд қилди холос.

    Лекин эътиборингизни  нарх ошишига эмас, бошқа масалага қаратмоқчимиз.

    UzAuto Motors ишлаб чиқарадиган автомобиллар ва ҳозирда жаҳон бўйлаб ҳаракатланаётган деярли барча автомобиллар бу – ички ёнув двигатели асосида, яъни бензин, дизель ёки газ ёқилғиси ёқиб ҳаракатланадиган машиналардир. Мақоланинг қисқа моҳиятини айтадиган бўлсак, анъанавий бензин ва газда юрадиган автомобиллар замонаси якунланмоқда! Узоғи билан яна икки ўн йиллик ва улар ўз ўрнини электромобилларга бўшатиб беради.

    Ёдингиздами, 10–15 йиллар олдин мобил телефонлар энди оммалашаётган пайтда телефон аппаратлари бозори Nokia’дан бошлаб Siemens, Motorola, Philips, Sony Ericsson ва ҳоказолар билан тўла эди. Сиз у пайтда Apple ва Xiaomi аппаратларини эшитмагансиз ҳам. Сабаби жуда оддий: тугмали оддий телефонлар замонасида бозорда ўз ўрнига эга бўлган юқоридаги компаниялар смартфонлар замонасига келиб бозор учун оммабоп таклифлар бера олмади ва ҳозирда мобил алоқа технологиялари бозорида уларни деярли учратмайсиз. 2010–2012 йилларда тугмали телефонларнинг замонаси аллақачон якунланди ва смартфонлар даври бошланди. Автомобиллар бозори билан ҳам шунга ўхшаш вазият содир бўлиши кутилмоқда (ва у аллақачон бошланган).

    Бозорни электромобиллар билан забт этишни Tesla бошлаб юборди. Биргина 2019 йилнинг охирги чорагида компания 104 891 дона электромобил сотган. Ва бу борада Tesla ёлғиз эмас. Кўпчилик электромобиль деганда биринчи навбатда Tesla’ни тасаввур қилади. Лекин электромобиллар аллақачон Jaguar, Audi, Mercedes ва Porsche каталогларида ҳам бор.

    Ҳозирча фақат Porsche ишлаб чиқарган модел бозорда Tesla билан рақобатлаша оладиган даражада арзон чиққан ва техник жиҳатдан афзалликларни ҳам ваъда қилмоқда (хусусан, Porsche Taycan модели атиги 22 дақиқада 80 фоиз зарядланиши мумкин ва тўлиқ заряд олиши учун 1 соат кифоя қилади – сиз қаҳва ичиб бўлгунингизча машинангиз яна йўлга тайёр бўлади).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лекин бу бошқа автоконцернлар вазиятга шунчаки томошабин сифатида қараб ўтирибди дегани эмас.

    Умуман олганда, йирик автоконцернлар электромобиллар бозорига юрак ютиб қараб тургани аниқ. Бизга таниш анъанавий автомобиллар ишлаб чиқарадиган заводлар ёппасига электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтмаётганининг энг катта сабаби конвейер линияларини электромобилларга мослаш учун ўн миллиардлаб доллар сармоя керак бўлиши билан боғлиқ.

    Қолаверса, электромобиль ишлаб чиқариш учун лойиҳалаш ва конструкторлик мутахассислари, йиғиш усталари ва ишчи ходимлар керак бўлади. Заводда бирваракайига бунча малакали ишчи топишнинг эса иложи йўқ. Айнан шу омиллар ҳозирча жаҳоннинг йирик автомобилсозлик корхоналарини бироз тутиб турибди. Шунга қарамай, бизни электромобиллар замонасига олиб ўтадиган техник инқилобга жуда яқин қолди.

    Бир пайтлар чиқинди газлар миқдорини камайтириб кўрсатадиган қаллобликка эга дастурий таъминоти учун маломатга қолган Volkswagen ўз репутациясини тиклаш йўлида тинмай уринмоқда ва аввалига эълон қилган – 2025 йилга келиб бир миллионта электромобиль ишлаб чиқариш билан боғлиқ стратегик режасини ўзгартириб, энди 2023 йилдаёқ ушбу кўрсаткичга эришмоқчи. 2025 йилдан бошлаб эса улар йилига 1,5 миллион донадан электромобиль ишлаб чиқариб, бозорда ўз улушини эгаллашни кўзлаган.

    Volkswagen’нинг ID.3 электромобили шу йилнинг ёзида сотувда пайдо бўлади. Немислар бу борада кўзлаган марралари улкан: улар жаҳон электромобиль бозорининг байроқдор етакчиси бўлмоқчи. Ва бунга жиддий киришишди – концерн электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 33 миллиард евролик лойиҳани бошлаб юборишди. Шу жумладан, бутун Европа бўйлаб 36 мингта зарядлаш станцияси барпо қилиниши кўзда тутилмоқда. Концерн эндиликда газда юрадиган машина ишлаб чиқаришни тўхтатишини ҳам эълон қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    General Motors’нинг режалари эса бундан ҳам баландпарвоз. Концерн раҳбарияти нутқидан тўғридан-тўғри иқтибос келтирадиган бўлсак, у «Биз ҳаммани электромобилларга ўтказмоқчимиз ва бунинг учун бизда ҳамма нарса бор», деган маънода янгради. Компания шу йил январида Сан-Францискода ўзининг илк электромобили – Cruise Origin моделини оммага намойиш қилди. Йил якунида Bolt EV номли модел савдога чиқарилиши режа қилинди. Компаниянинг 2021, 2022 ва 2023 йиллар ичида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни мақсад қилган яна бир нечта электромобиль модели мавжуд.

    Энг камтарона ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йил бошида электромобиллар бозори 5,6 миллион донани ташкил қилган бўлса, йил охирига келиб бу кўрсаткич деярли 8 миллионтага етди. Lux Research компанияси прогнозларига кўра, 2035 йилга бориб, жаҳон бўйлаб электр батарейкалари бозорининг йиллик айланмаси 546 миллиард долларга етади.

    Бу электромобиль ишлаб чиқарувчилари билан параллел равишда ривожланиши ва арзонлашиши керак бўлган аккумулятор ва уни зарядлайдиган қурилмалар ишлаб чиқарувчиларининг ҳам ошиғи олчи бўлади демакдир. Ўша 546 миллиард долларлик йиллик сарфнинг 74 фоизини жаҳон бўйлаб ҳаракатланаётган электромобиллар ҳиссасига тўғри келади ва улар умумий ҳисобда жами аккумуляторлар электр сиғимининг 91 фоиз қисмини эгаллайди.

    Хўш, йирик автоконцернларнинг электромобиллар ишлаб чиқариш борасида отни қамчилашга тушганининг сабаби нима деб ўйлайсиз? Албатта, иқлим ўзгариши, экология муаммолари каби сабаблар табиий равишда кўрсатилади. Қолаверса, нефть ва газ нархининг беқарорлиги ва ёқилғи ишлаб чиқарилиши ҳамда етказиб берилиши йирик сиёсий ўйинларда ричаг воситага айланаётгани ҳам важ қилинади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аммо нефть ва газ ҳам бир кун келиб тугайди. Электромобилларга ўтилиши бир пайтлар тугмали телефондан ёппасига смартфонга ўтилгани сингари муқаррар жараёндир. Автоконцернларнинг электромобиль ишлаб чиқаришга ўтиши ва ялпи реклама компанияларининг ҳам бошланганининг жиддий сабаби бор. У ҳам бўлса яшаб қолиш учун курашдир. Улар бугун отни қамчиламаса, эртага ички ёнув двигателли машиналари билан биргаликда тарихга айланади. Бозордаги улушини бой беради ва касод бўлади. Шу сабабли ҳам ҳозирда улар учун электромобиллар стратегик масалага айланди.

    Ўзбекистонда ҳам электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида ҳаракатлар аллақачон бошланган. Қўқонда 2023 йилдан бошлаб электромобиль ишлаб чиқарилиши режаси борасида «Дарё» аввал хабар берган эди. Хонободда (Андижон вилояти) ҳам электромобиль ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши ҳақида хабарлар мавжуд. Инновацион ривожланиш вазирлиги эса Қозоғистон билан ҳамкорликда электромобиль ишлаб чиқариш режаларини муҳокама қилганди.

    Бу лойиҳаларнинг амалга ошиши ва Ўзбекистон ҳам жаҳон автомобилсозлик тенденцияларидан ортда қолмаслиги муҳим. Эндиликда электромобиллар ишлаб чиқарилиши автомобилсозлар учун стратегик масалага айланди. Ҳаммаси яқин икки ўн йилликда кўз ўнгимизда содир бўлади. Шундай экан, UzAuto Motors’га ва унинг нарх сиёсатига жиғибийрон бўлаётган юртдошларимизга яқин ўрта муддатли келажак учун режалар тузишда электромобилларни ҳам инобатга олишни тавсия қиламиз.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    17.03.2020, 08:34   Изоҳ (0)   147151
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.