Коронавирус тарқалишинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайиллари бекор қилинади. Бу ҳақда 15 март, якшанба куни, бош вазир Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган.
Бундан ташқари, оммавий маросимлар — улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилиниши бош вазир томонидан эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
Изоҳ (0)