Эрон олий етакчиси Али Хоманаийнинг маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий коронавирус аломатлари кузатилгани туфайли карантинга олинди. Бу ҳақда Эроннинг IRIB телерадиокомпаниясига асосланиб «РИА Новости» хабар қилган.
Хабарга кўра, Вилоятий ўз уйида карантинда, унинг аҳволи анча яхши ва соғлиғи кундан кунга яхшиланиб бормоқда.
Амалдорнинг касалликни юқтириб олгани юзасидан бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган. Али Акбар Вилоятий Теҳрондаги Масиха Донишворий касалхонасининг раҳбари ҳисобланади.
Аввалроқ Эрон коронавирус туфайли Халқаро валюта жамғармасидан 5 миллиард доллар миқдоридаги ёрдам сўраган. COVID-19 коронавируси тарқалиши оқибатида мамлакатда 70 мингга яқин маҳбус озодликка чиқарилган. Эронда касалликдан ҳимояланаман деб 7 киши метанол спиртини ичиб вафот этгани ҳам хабар қилинган.
Изоҳ (0)