• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси бўйича 12 мартнинг асосий хабарлари

    Касалланганлар ва вафот этганлар

    Америкалик актёр Том Хенкс ва унинг рафиқаси Рита коронавирус инфекцияси билан касалланди. Бу ҳақда актёрнинг ўзи Twitter’даги саҳифасида хабар қолдирган.

    Том Хенкс ва унинг рафиқаси Рита Уилсон.

    Том Хенкс ва унинг рафиқаси Рита Уилсон.
    Фото: Associated Press

    «Ҳаммасини тўғри қилиш учун — ҳозир шундай қилиш шарт — биз коронавирусга таҳлил топширдик», — деб ёзган Хенкс. Унинг сўзларига кўра, таҳлил натижалари уларда коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган.

    Жанубий Кореяда сўнгги бир сутка ичида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 114 та янги ҳолат қайд этилди. Март ойидан буён касалланганларнинг умумий сони 7869 кишига, қурбонлар сони эса 66 кишига етди.

    Арманистонда коронавирус билан касалланиш бўйича учта янги ҳолат қайд этилди. «Афсуски, бугун мамлакатда коронавирус юқтириб олиш бўйича учта янги ҳолат кузатилди. Икки нафар (уларнинг ёши мос равишда 45 ва 27 да) Арманистон фуқароси ҳамда мамлакатда ишловчи Италия фуқаросида (51 ёш) касаллик борлиги аниқланган. Учала одамнинг ҳам яқинда Италиядан келгани маълум бўлди», — деб ёзган Арманистон бош вазири Facebook’даги саҳифасида.

    Фото: «ТАСС»

    Хитой ҳудудида коронавирусни юқтирганларнинг умумий сони 80 793 кишини ташкил этиб, улардан 62 793 нафари соғайишга муваффақ бўлган. Эпидемия мамлакатнинг 3169 фуқаросини ҳаётдан олиб кетган. Сўнгги кунларда бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 15 та янги ҳолат аниқланган. Улардан олтитасида коронавирус Хитой ташқарисида юқтирилган, яна саккизта ҳолат эса Хубэйда қайд этилган.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 март, чоршанба куни, мамлакатда жамоат саломатлигини таъминлаш тизими самарадорлигини ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Коронавирус ҳақида халқимиз билиши керак. Бутун дунё бўйлаб 100 дан ортиқ давлатда аломатлари аниқланди, десак тўғри бўлади. Мана, Европада жуда кучайиб кетяпти. Шунинг учун коронавирусга қарши эътиборни икки карра кўпайтирмасак, огоҳ бўлмасак, бу хавф-хатар иқтисодиётниям, сиёсатниям жой-жойига қўядиган вақт келган.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Йиғилишда давлат раҳбари коронавирусга қарши кураш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига бир қатор топшириқлар берган.

    Ўзбекистон Россиядан коронавирусни аниқловчи тест тизимларини олди. Қайд этилишича, коронавирус тарқалиши муносабати билан Роспотребнадзор эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш ва ёрдамга муҳтож давлатларга кўмак бериш мақсадида Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо мамлакатлар, Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Мўғулистон, Хитой ва Эронга тест тизимларини бепул юборган.

    Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши кураш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириқлар берди.

    Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши кураш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириқлар берди.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианне Куппенс «Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиш эҳтимоли юқори эканини қайд этди. Куппенснинг сўзларига кўра, айни вақтда Ўзбекистондаги аҳоли вакилларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмаган. «Вирус юқумли бўлгани ва 6 та қитъани зарарлагани сабабли унинг яқин орада Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли юқори», — дея таъкидлаган ЖССТ вакили.

    Россиянинг Яҳудий автоном вилоятида баҳорги дала ишларига жалб қилиниши режалаштирилган хитойлик ишчилар ўрнини коронавирус сабабли ўзбекистонлик ишчилар эгаллайди. Қайд этилишича, вилоят расмийлари коронавирус сабабли баҳорги дала ишларига кела олмайдиган 1,3 минг нафар хитойлик ишчи ўрнига ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилишни режалаштирмоқда.

    Жаҳондаги вазият

    Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар коронавирус туфайли бекор қилинади. «ЖССТ коронавирус пандемиясини эълон қилди. Ҳукумат махсус профилактика чораларини амалга оширишга киришди. Оммавий тадбирлар бекор қилинади. Озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж учун зарур бўлган товарлар билан таъминлашда узилишлар бўлмайди. Кичик ва ўрта бизнес зарар кўришининг олдини олиш муҳим», — деб ёзади Тўқаев Twitter’да.

    Шунигдек, коронавирус хавфи туфайли Қозоғистонда мактаб ўқувчилари муддатидан аввал таътилга чиқадиган бўлди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Эрали Тугжанов маълум қилган.

    Қирғизистон бош вазири мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида оммавий тадбирлар ўтказишни тақиқлаш бўйича қарор имзолади.

    Фото: Reuters

    Туркия ҳукумати туроператорларга 2019-nCoV коронавируси тарқалиши муносабати билан сайёҳлик мавсумини бошлашга шошилмасликни тавсия қилди. Мамлакат туризм ва маданият вазирлиги меҳмонхона ва сайёҳлик фирмаларига мавсумни март ойидан эмас, апрель ойи охиридан бошлашни таклиф қилди.

    Эрон ҳукумати Халқаро валюта жамғармасига (ХВЖ) коронавирус эпидемияси туфайли 5 миллиард доллар беришни сўраб, мурожаат қилди.

    АҚШда янги турдаги COVID-19 коронавирусининг тарқалиши сабаб Европа мамлакатларидан келувчилар учун 30 кунга вақтинчалик тақиқ ўрнатилди. Тақиқ Буюк Британия учун истисно қилинади. «Янги тартиб-қоидалар 13 март куни ярим тундан кучга киради», — дейди Трамп.

    Фото: AP Photo

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус коронавирус билан боғлиқ вазият пандемия даражасига чиққанини маълум қилди. Сўнгги икки ҳафта давомида Хитойдан ташқарида коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари сони 13 мартага ошди, касаллик қайд этилган мамлакатлар сони эса уч баравар кўпайди.

    Маълумот учун, пандемия эпидемик касалликнинг бир ёки бир неча мамлакат, қитъа ёки континентда ёппасига тарқалиши ҳисобланади. Пандемик тарқалиш ҳаво-томчи йўли билан юқиб, инкубацион даври қисқа юқумли касалликларга хос.

    Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг дунё миқёсида тарқалишда давом этиб, пандемияга айланиши мумкинлигини маълум қилган эди.

    Кўришни қатъий тавсия қиламиз: Коронавирус бўйича мажлис ўтказган Мирзиёев, 10 минг кишини бошпанасиз қолдирган ёнғин, Фукусима фожиасининг 9 йиллиги. 11 март суратлари

    Ангела Меркель Германиянинг 70 фоиз аҳолиси коронавирус юқтириб олиши мумкинлигини маълум қилди. «Вирус Европада, у мавжуд ва биз буни англаб етишимиз керак», — деб таъкидлаган Германия канцлери коронавирус бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

    Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани коронавирус билан оғригани аниқланди. 25 ёшли Ругани коронавирус бўйича тест топширган ва тест натижалари ижобий натижа тақдим этган.

    Шунингдек, коронавирус сабаб «Интер» ҳамда «Рома»нинг Европа Лигасидаги ўйинлари қолдирилди. Мазкур икки баҳс 12 март, пайшанба куни, ўтказилиши керак эди.

    Италияда коронавирус сабаб дўконлар, бар ва ресторанлар ёпилади. Сотувда фақат озиқ-овқат ва дори-дармон қолади. «Бошқариш — 360 даражада атрофни кўра билиш дегани. Ушбу чақирув фуқароларимиз соғлиғига боғлиқ эканлигини яхши биламиз. Бу чақирув соғлиқни сақлаш тизимимиз учун қаттиқ синов бўлмоқда», — дейди бош вазир ўз мурожаатида.

    Ла Лига ўйинлари икки ҳафтага тўхтатилди. Бунга «Реал» клуби карантинга олингани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Мадридликлар клуби расмий сайтининг маълум қилишича, «Реал» баскетбол жамоасининг аъзоси COVID-19 вирусини юқтириб олган. Шу сабабли «Реал»нинг баскетбол ва футбол жамоалари карантинга олинган.

    Умуман олганда, коронавирус сабаб дунё бўйлаб спорт мусобақалари бекор қилинмоқда. Қуйида шу кунга қадар бекор қилинган халқаро спорт мусобақалари, шунингдек, коронавируснинг умуман спорт соҳасига таъсири ҳақида сўнгги маълумотлар тақдим этилади.

    Москва мэрияси коронавирус сабаб кузатувга олинган одамлар сони ҳақида маълумот берди. «Улар нафақат яқин дўст ва қариндошлар, самолёт рейсларининг йўловчилари, шунингдек, такси ҳайдовчилари, курьерлар ва бошқа касб вакиллари», — дея вазиятга изоҳ берган Москва шаҳри мэри ўринбосари Анастасия Ракова.

    Фото: Xinhua

    Кувайт ҳукумати янги турдаги коронавируснинг тарқалиш хавфи муносабати билан вазирлик ва давлат ташкилотлари фаолиятини 12—26 март оралиғида тўхтатиб туришга қарор қилди. Ҳукумат баёнотидан сўнг мамлакат банклар ассоциацияси ҳам кўрсатилган муддатда банклар ҳам ишламаслигини маълум қилди.

    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    12.03.2020, 20:38   Изоҳ (0)   98079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилган фуқаро 7 суткага қамалди

    12.03.2020, 20:22

    Давлат солиқ қўмитаси машиналар нархи ошишига ҚҚС таъсир қилганини инкор қилди

    12.03.2020, 19:53

    Қашқадарёда қўй ўғрилари қўлга олинди

    12.03.2020, 19:21

    Турк депутати уйида вафот этган Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилиши ёзилган хат қолдиргани маълум бўлди

    12.03.2020, 19:07

    Ўзбекистонда 13 март куни 23 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

    12.03.2020, 18:52

    Туркия фуқаросига йўлтўсарлик қилган ва уни сабабсиз урган бухоролик чўпонларга жиноят иши қўзғатилди

    12.03.2020, 18:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Систит — бу уят эмас!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Модрич ўрнига 100 млн евролик футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 2 июн, 16:32

    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

    Реклама | 2 июн, 16:30

    Ойликнинг ярми кредитга кетмоқда: Марказий банк аҳоли қарз тўлолмай қолишидан хавотир билдирди

    Иқтисодиёт | 2 июн, 16:22

    Миср чўлларида янги шаҳар қурилади

    Дунё | 2 июн, 16:20

    “Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам ортдамиз” — сенатор одил судлов масаласида

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:16

    Ўзбекистонда доллар курси ошди

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:11

    Қозоғистон картошка нархи ошишида Ўзбекистонни айблади

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.