• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликларига хорижга ишга кетаётган фуқаролардан пул ундириш тақиқланади

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати

    Лойиҳага кўра, амалдаги қонуннинг 13-моддаси (Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлари) иккинчи қисми чет элда ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни иш берувчи ёки буюртмачи ҳисобидан амалга ошириш тартибини назарда тутувчи янги хатбоши билан тўлдирилмоқда.

    Шунингдек, киритилиши кутилаётган нормага кўра, Ўзбекистондан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундириш тақиқланади.

    Бундан ташқари, хусусий бандлик агентликларининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида шакллантирадиган захира маблағлари миқдори эллик минг АҚШ долларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз бараварига алмаштирилмоқда.

    Қонуннинг 14-моддасига киритилаётган қўшимчага кўра, хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатганлик учун мижозлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмаган миқдорда ҳақ олиш мумкин бўлади.

    Қонуннинг 15-моддаси янги қисми билан тўлдирилади ва Хусусий бандлик агентлиги томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «labor-migration» дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиладиган бўлади. Рўйхатдан ўтмаган шартнома ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлади.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига яна бир ваколат тақдим этилмоқда. Унга кўра, вазирлик хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни кейинчалик хабардор қилган ҳолда (молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) текшириш ваколатига эга бўлади.

    Текширишлар жараёнида вазирликнинг ваколатли вакиллари хусусий бандлик агентликларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз кириш, ҳужжатлар билан танишиб чиқиш, улардан кўчирма нусхалар ҳамда масъул ходимлардан фаолиятга доир масалалар бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан жойланган ушбу лойиҳа муҳокамаси шу йилнинг 24 мартига қадар давом этади.

    Хусусий бандлик агентликлари билан боғлиқ вазият ҳақида

    Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун 2018 йил октябрь ойида кучга кирган эди. 2019 йил кузидан бери Human, Korean and migrations ва бошқа хусусий бандлик агентликларининг раҳбарларига нисбатан фирибгарлик моддаси бўйича жиноят ишлари қўзғатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди (маълумотларга кўра, саккизта агентликка қарши жиноят ишлари қўзғатилган).

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги 30 та хусусий бандлик агентлиги бирорта ҳам фуқарони хорижга жўнатмагани маълум бўлди

    Хусусий бандлик агентликлари муаммоси 2019 йил декабрида Олий Мажлис Сенатида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. Хусусан, сенатор Фаррух Дадахўжаев мигрантларнинг маблағларини ҳимоя қилиш механизми йўқлиги учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини танқид қилиб, агентликлар билан банк ҳисоб-китобларини аккредитив асосида олиб боришни таклиф қилган эди.

    Ўз навбатида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қонунга ўзбекистонликларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича виждонсиз хизмат кўрсатилишидан ҳимоя қила оладиган тузатишларни киритиш ниятини билдирган эди.

    2020 йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган 100 га яқин одам Тошкентдаги Мустақиллик майдонида йиғилиб, Human агентлиги томонидан етказилган зарарнинг қоплаб берилишини талаб қилган эди. Улар билан дастлаб бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов учрашди.

    Кейинроқ норози фуқаролар билан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам учрашди. Учрашув якунларига кўра, ҳукумат раҳбари Human бандлик агентлиги томонидан фуқароларга етказилган 21 миллиард сўм (тахминан 2,2 миллион доллар) миқдоридаги зарарни вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари фонд ҳисобидан вақтинча қоплаб туриш ҳақида топшириқ берди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда яна бир хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилди

    10.03.2020, 15:05   Изоҳ (0)   25060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирус юқтириб олиш имконини нолга тенг деб баҳолаган эксперт Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради

    10.03.2020, 14:19

    Тошкентдаги 16-шаҳар касалхонасига коронавирусни юқтирган 2 кишининг ётқизилгани ҳақидаги гап-сўзлар рад этилди

    10.03.2020, 13:49

    Олмазор туманига янги прокурор тайинланди

    10.03.2020, 13:35

    Тошкентлик аёлга тегишли икки қимматбаҳо машина 8 март куни қасддан ёқиб юборилгани маълум бўлди

    10.03.2020, 13:21

    Самарқандда стриптиз ўйнамоқчи бўлгани айтилган қизларнинг 2 нафари жаримага тортилди, яна бири беш суткага қамалди

    10.03.2020, 13:06

    Транспорт вазирлиги шаҳарлараро ва халқаро йўналишдаги автобус қатновлари нархини эълон қилди 

    10.03.2020, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.