Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғи билан Ойбек Маннонов Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт прокуратураси ахборот хизмати хабар берди .
Ойбек Маннонов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий — ҳуқуқшунос, 2009 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2017 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган. 2020 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент шаҳар прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)