• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Европада водородли автомобиллар оммалашмоқда. Экологик тоза ёқилғи ҳақида нималарни биламиз?  

    Бугунги кунда Европа мамлакатлари кўчаларида 14 мингдан ортиқ водородли транспортлар ҳаракатланмоқда. Mercedes-Benz, Toyota ва Hyundai каби дунёнинг йирик автоконцернлари водород технологияларини ишлаб чиқариш учун катта маблағ сарфламоқда. Хўш, водороднинг бошқа анъанавий ёқилғилардан афзаллиги нимада? Водородли транспортнинг истиқболлари қандай?

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Сув хўжалиги вазирлиги миллий ҳамкор ҳисобланган, Европа иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда барқарор сув ва экологик ривожланиш учун ҳамкорлик ва хабардорликни ошириш» (UzWaterAware) лойиҳаси доирасида Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан Испанияга уюштурилган стади-тур доирасида мамлакатдаги миллий водород марказига ташриф буюрдик ҳамда юқоридаги саволларга жавоб олишга ҳаракат қилдик.

    Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган ушбу ўқув сафарида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси мутахассислари ҳамда Ўзбекистондаги етакчи ОАВ ходимлари иштирок этди.

    Водородли автомобиллар тарихи

    Водородда ишлайдиган двигателни 1806 йилда Франсуа Исаак де Риваз ихтиро қилган. Олим водородни сув электролизи ёрдамида олган. Ихтирочи яратган поршнли двигатель де Риваз машинаси (De Rivaz engine) деб аталади.

    Франсуа Исаак де Риваз. Фото: Wikipedia

    Франсуа Исаак де Риваз. Фото: Wikipedia

    де Ривас машинаси. Фото: Wikipedia

    де Ривас машинаси. Фото: Wikipedia

    1980 йилдан бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакатларда, хусусан, АҚШ, Япония, Германия ва Канадада водородда, водород-бензин, водород-табиий газ аралашмасида юрадиган автомобилларни тажриба тариқасида ишлаб чиқариш бошланган.

    «Яшил» автомобиль концепцияси оммалашгандан сўнг водородли автомобилларга йирик корпорациялар, хусусан, Toyota қизиқиш билдирди.

    2000 йиллардан бошлаб автоконцернлар водородли автомобиллар ишлаб чиқариш ва сотишга жиддий киришди.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Испания миллий водород маркази нодавлат ташкилот бўлиб, у водородни қўллаш мумкин бўлган барча имкониятларни тадқиқ қилиш билан шуғулланади. Марказда лаборатория, тадқиқот маркази ҳамда фаолиятнинг бошқа турлари амалга ошириладиган бўлинмалар мавжуд.

    «Бизнинг асосий вазифамиз водородни миллий даржада истеъмолга татбиқ этиш ҳисобланади, чунки бу жараённинг афзалликлари талайгина. Биз бу ерда турли тадқиқотлардан ташқари яна асбоб-ускуналар прототипларини ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланамиз. Табиийки, биз буларнинг ҳаммасини текширамиз, лицензия оламиз. Бизнинг ҳар бир ихтиромиз кейинчалик амалиётда қўлланиши учун зарур бўлган сертификатлаш жараёнидан ўтказилади.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Тадқиқотлардан ташқари яна бир муҳим вазифамиз бизнинг маҳсулотимизга қизиқиш билдирувчи ва кейинчалик уни амалиётга татбиқ этувчи корхоналар билан бевосита алоқа ўрнатиш ҳисобланади», — дейди Hidrogeno Испания миллий водород маркази ходими Ванесса.

    Водород нима?

    Ҳаммамиз яхши биламиз, водород бу — газ. Водород ёнувчан газ бўлиб, ундан электр энергияси ишлаб чиқаришда ҳам қўлланилади. У табиатда эркин ва бошқа газлар таркибида ҳам бўлиши мумкин.

    Шу ўринда таъкидлаш керакки, водород ёқилғи ўрнида, хусусан, иситиш тизимида ишлатилиши мумкин. Водород ҳидсиз ва таъмсиз бўлгани учун экологияга зарар етказмайди.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Hidrogeno Испания миллий водород маркази қандай ишлайди?

    Марказ водородни сақлаш, ташиш ва бевосита уни қўллаш тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

    Биринчи босқичда водород ишлаб чиқарилади ёки қайта ишланади, иккинчи босқич уни сақлаш масаласини ўз ичига олади. Яъни қайта ишланган, тозаланган водород кейинги қўлланишга қадар сақланади.

    Учинчи босқич эса водородни ташиш, яъни унинг қўлланилиши. Водород электроэнергия ҳамда иссиқлик ишлаб чиқариш учун қўлланилади.

    Водород қандай олинади?

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Водород бир неча усулда олинади. Электролиз усули энг кенг тарқалган усул ҳисобланади. Бунда сув ва электр токи реакциясидан кислород ва водород олинади. Ҳосил бўлган водород яна қайта ишланади.

    Аниқроқ қилиб айтганда 10 килограмм сув ва 50 киловатт электр энергиясидан бир килограм водород олинади. Ҳосил қилинган бир килограмм водороддан электр энергияси олмоқчи бўлсак, у 33,3 киловатт электр энергиясини беради.

    Шу ўринда савол туғилади. Нима учун биз 33,3 киловатт электр ишлаб чиқариш учун 50 киловатт электр сарфлаб, 1 килограмм водород олишимиз керак? Гап шундаки, водород қайта тикланувчи энергия манбаи ҳисобланади, бунинг устига уни сақлаш ва бошқа мақсадларда ҳам ишлатиш мумкин. Ишлаб чиқариш жараёнида йўқотишлар бўлиши эса табиий.

    1 килограмм водород бизни 24 кун электр билан таъминлайди. Шунча миқдордаги водородни машинага қуйсак, 100 километр масофани босиб ўтишимиз мумкин.

    Шу тарзда кейинги босқичда ҳосил қилинган водородни сақлаш масаласи келади. Бу босқичда айрим жиддий муаммолар мавжуд. Бу муаммолар водороднинг жуда енгил ҳамда ўта учувчан эканлигида. Шунинг учун водородни сиқиб, суюлтириб, баллонларга жойлаш талаб этилади. Водородни металл баллонларда сақлаш анча самарали усул ҳисобланади.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Водородли батареяларнинг транспорт соҳасида қўлланилиши

    Водород ўта экологик ёқилғи ҳисобланади. Ундан исталган турдаги транспорт воситаларида фойдаланиш мумкин. Улар водород батареяси ўрнатилган электромобиллар деб ҳам аталади. Бундай автомобилларда сиқилган водород учун бак бўлади. Водород баки батареяга уланади, водород батареяни тўлдиради, электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда мотор ишлай бошлайди. Бундай автомобиллар бир соатда 178 километр масофани босиб ўта олади. Водороднинг нархи эса бир литр учун 3 евродан 7 еврогача. Hidrogeno миллий водород маркази томонидан водород ёқилғисига мослаштирилган Hyundai автомобилининг нархи эса 79 минг евро.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Испанияда водородли автомобилларга хизмат кўрсатувчи учта марказ мавжуд. Европада ҳозирги кунда 14 мингта машина водородда ҳаракатланади.

    Mercedes келгуси беш йил ичида водород технологияларини ишлаб чиқиш учун 20 миллиард евро миқдорида маблағ ажратган. Бундан ташқари, Hyundai ва Toyota каби йирик автоконцернлар ҳам водород технологиясига қизиқиш билдирган.

    «Бундан 25 йил аввал илк марта мобил телефон сотиб олганимда унинг оғирлиги беш килограм, нархи эса 7 минг евро эди. Ҳозир эса қўлимдаги телефоним 400 евро туради, оғирлиги 200 грамм. Бу гапим билан нима демоқчиман. Тўғри, ҳозир водород технологияси кам ишлаб чиқарилаётгани учун қиммат ва кўпчиликка оғирлик қилади. Шунинг учун ҳам бу инвестиция киритилиши лозим бўлган соҳа. Водород ишлаб чиқарилиши кўпайтирилса, у анча ҳамёнбоп бўлиб қолади», — дейди ўз фикрлари билан ўртоқлашган водород миллий маркази ходимларидан бири.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Водородли автомобилларнинг одатий ёқилғида юрадиган машиналардан нима афзаллиги бор? 

    Биринчи навбатда, бензинда юрадиган машиналар атмосферага зарарли моддалар чиқаради. Водородли автомобилларда атмосферага сув буғи чиқади. Уларнинг аксариятида тутун чиқариш тизими ҳатто йўқ.

    Электромобилларда эса қувват олиш вақти жуда узоқ. Водородли автомобилларни қувватлантириш учун 3-5 дақиқа вақт кетади.

    Водородли машина узоқ йўлда юрганида у кўп водород сарфламайди. Бу пайтда водороднинг бир қисми моторга боради, бир қисми эса бакка қайтиб, сақланади.

    Водородли батарея ўрнатилган машина турли хил тест-драйвлардан ўтказилган. Хусусан, унга қуролдан ўқ узиб кўрилган, босим ўтказилган,  бироқ водород баки портламаган. Демак, бундан водородли автомобиллар хавфсиз деган хулосага келиш мумкин. Энг муҳими эса водород экологияга зарар келтирмайди.

    Севара Нишонова,

    Тошкент—Мадрид—Тошкент

    06.03.2020, 13:38   Изоҳ (0)   36653
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёдаги энг бақувват батутга машинани ташласа, нима бўлади? Видеода томоша қилинг

    05.03.2020, 19:11

    BMW компанияси ўз логотипини ўзгартирди

    05.03.2020, 06:33

    Volkswagen Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлайди

    04.03.2020, 14:26

    UzAuto Motors автомобиллар сотувини вақтинча тўхтатди

    04.03.2020, 10:35

    Европанинг жорий йилдаги энг яхши автомобили номи маълум бўлди

    03.03.2020, 16:47

    Москвада 3 808 384 та енгил машина қайд этилган. Уларнинг 82 фоизини хорижий автомобиллар ташкил этади 

    03.03.2020, 14:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.