Германиянинг BMW автоконцерни ўзининг икки ўлчамли янги логотипини тақдим этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Янги логотипда қора айлана олиб ташланган. Бавариянинг рамзи ҳисобланадиган кўк ва оқ секторлар ўз ўрнида қолган.
Компания томонидан маълум қилинишича, янги логотип рақамли технологиялар бозорига қизиқадиган ёш харидорларни жалб қилиши керак. BMW’нинг мижозларга хизмат кўрсатиш ва бренд бўйича катта вице-президенти Йенс Тимернинг сўзларига кўра, логотип очиқлик ва аниқлик рамзи ҳисобланади.
Янги логотип ўрнатиладиган биринчи автомобиль BMW i4 бўлади. Моделнинг серияли талқини 2021 йилда ишлаб чиқарилади.
Қайд этилишича, BMW сўнгги марта 1997 йилда логотипини янгилаган.
Изоҳ (0)