UzAuto Motors компанияси инвентаризация амалга оширилиши муносабати билан автомобиллар учун шартнома тузиш ҳамда сотувни вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, компания инвентаризация тугагани ҳақида расмий саҳифалари орқали хабардор қилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Chevrolet Equinox’нинг Ўзбекистонга етказилиши короновирус туфайли кечикиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)