Россия ҳарбий полициясининг қисмлари Идлиб вилоятидаги Серакаба шаҳри ҳудудига кирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берган.
Суриядаги ўзаро душман томонларни яраштириш Россия маркази ушбу қарорнинг қабул қилинишга автотранспорт ва фуқароларнинг тўсқинликларсиз стратегик жиҳатдан муҳим автотрассаларда ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Серакабда Сурия ҳукумати қўшинлари ҳамда Туркия қўллаб-қувватлаётган жангарилар ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда. Шаҳар бир неча марта гоҳ у гоҳо бу томон ихтиёрига ўтган.
2 март тонгида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқаранинг Россия билан Сурияда муаммолари йўқлиги ва рус ҳарбийлари турк армиясининг мақсади эмаслигини билдирганди.
Мавзуга доир:
- Туркия Сурия қўшинларининг Алепподаги аэродромига зарба берди
- Туркия Сурия ҳарбий ҳаво кучларининг иккита самолётини уриб туширгани хабар қилинди
- Туркия ҳарбийлари 56 нафар суриялик аскар йўқ қилинганини маълум қилди
- ОАВ: Туркия ҳарбийлари Идлибда Сурия отрядини йўқ қилди
- Идлибга берилган авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлган турк ҳарбийларининг сони 33 нафарга етди