COVID-19 коронавирусининг эпидемияси дунё иқтисодиётининг ўсиш суръатини 2020 йилда икки бараварга, яъни 1,4–1,5 фоизга тушириб юбориши мумкин. Бу ҳақда иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти маълум қилган. «Коронавирус: дунё иқтисодиёти учун таваккалчилик» деб номланган ҳисоботда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ икки хил сценарий тахмин қилинган: Осиё-Тинч океани минтақаси, Европа ва Шимолий Америкада тарқалган касалликнинг зарари ҳисоб-китоб қилинди. Биринчи ҳолатда жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 2019 йилдаги 2,9 фоиздан 2020 йилда 2,4 фоизгача секинлайди. Иккинчи ҳолатда эса глобал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши суръати 1,4–1,5 фоизгача пастлаши мумкин. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Кутилган сценарий содир бўлиб, вирус асосан Хитойда сақланиб қолган тақдирда ҳам ташкилот прогнозига кўра, 2020 йилдаги иқтисодий ўсиш (2,4 фоиз) 2009 йилдан бери кузатилган энг паст кўрсаткичларда бўлади. 2009 йилда глобал ЯИМ 1970 йилдан бери илк бор пастлаганди. Унгача эса йилига 0,5 фоиздан ўртача 3 фоизга ўсиб борган.
Асосий сценарийда Хитой ва Гонконгда ички талабнинг қисқариши билан боғлиқ шоклар, фонд индекслари ва 2021 йил бошигача ишлаб чиқаришга оид бўлмаган хом ашёнинг нархи пастлаши мумкин.
Ташкилот айтаётган салбий сценарий (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти уни домино деб номланган) тахминига кўра, коронавируснинг тарқалиши Осиё-Тинч океани минтақасига ва Шимолий ярим шарнинг ривожланган мамлакатларига таъсир қилади. Ушбу ҳолатда эпидемия дунё ЯИМнинг 70 фоиз қисмини қамраб олган мамлакатларга кириб боради.
Изоҳ (0)