Сирдарё вилоятида, 29 февраль куни «Бир миллион дарахт» шиори остида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси хабар берди.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, акция давомида вилоятнинг турли қисмларида арча, сосна дарахтлари экилган, вилоят бўйича 40 мингдан ортиқ ҳашарчилар қатнишиб, 1 миллион кўчат экиш режалаштирилган.
«Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратиш, теварак-атрофни обод қилиш, манзил ва маконларимизни кўкаламзорлаштириш анъанаси давом этиб келмоқда. Ота-боболаримиз таъкидлаганларидек, ‘Яхшидан боғ қолади’ », – дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳ (0)