Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 20-турида «Ростов» 29 февраль, шанба куни «Ахмат» билан баҳс юритди.
«Ахмат Арена»да бўлиб ўтган ўйинда жамоалар муроса йўлини танлади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Элдор Шомуродов жамоасининг позицион ҳужумини гол билан якунлади. Иккинчи бўлим дебютида Одисе Роши пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Валерий Карпин шогирдлари очколарини 35 тага етказиб олган ҳолда мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. «Ахмат» (20) эса 12-ўринда бормоқда.
Турнинг марказий учрашувида «Зенит» ва «Локомотив» жамоалари ўзаро баҳс юритди. Мазкур баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди.
РПЛ
20-тур баҳслари
29 февраль, шанба
ЦСКА — «Урал» 1:1
Голлар: 0:1 – 72 Бикфалви, 1:1 – 90 Фернандес.«Динамо» — «Спартак» 0:2
Голлар: 0:1 – 29 Бакаев, 0:2 – 62 Зобнин.«Ахмат» — «Ростов» 1:1
Голлар: 0:1 – 45 Шомуродов, 1:1 – 49, пенальти Роши.«Зенит» — «Локомотив» 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)