Бухоро шаҳрида 29 февраль куни вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов қатнашди.

Йиғилишда Бухоро шаҳри ҳокими Карим Камолов Президент фармонига мувофиқ Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Вилоятнинг аввалги ҳокими Ўктам Барноев бош вазир ўринбосари этиб тайинланган.

Тадбирда сўзга чиққан бош вазир Абдулла Арипов кейинги йилларда Бухорони ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган кенг кўламдаги ишларда Ўктам Барноевнинг ташаббускорлиги, талабчанлиги алоҳида ўрин тутганлиги таъкидлаган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

«Ўктам Барноевнинг Бухоро ва бухороликлар учун қилган хизматлари эътироф этилди ҳамда ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди», — дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.