Осиё Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган «Ал-Ҳилол»—«Пахтакор» учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда ОФК матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур баҳс 3 март, сешанба куни Саудия Арабистонида ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус сабаб Саудия Арабистони чет элликларга виза беришни тўхтатиб қўйган.
Шунингдек, аввалроқ Тошкентда ўтказилиши маълум қилинган «Сепахон» — «Ан-Насср» учрашуви ҳам бошқа кунга қолдирилган.
ОФК тез орада махсус йиғилиш ўтказиб, келгусидаги режалар ҳақида қарор қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ «B» гуруҳида «Пахтакор» ва «Ал-Ҳилол» клублари 2-турдан кейин 6 очкодан жамғарган ҳолда пешқадамликни бўлишиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)