• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги «Имом Термизий» масжидидаги ҳолат юзасидан расмий баёнот берилди

    Ижтимоий тармоқда Тошкентдаги «Имом Термизий» масжиди имом-хатиби Исхоқжон домла Бегматов билан боғлиқ турли гап-сўзлар тарқалди. Тармоқда тарқалган видеода айтилишича, имом масжиддаги намозхонлардан бирига ҳамманинг олдида «бемазҳаб ваҳобийларнинг битта намоёндаси» деб танбеҳ берган.

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    Зиддиятли тортишувга имомнинг Ўзбекистон масжидларида фарз намозидан кейин суннат намозини ҳам шу жойда ўқилиши ҳақидаги гапи сабаб бўлган.

    «Хоҳласангиз устимдан шикоят қилишингиз мумкин ‘Намозни ўқимасдан амру маъруф қиляпти’ деб. Шунақа буйруқ бор. Бу буйруқ аллақачон келиб бўлган. Бу ўринда ихтилоф чиқараман деган одамнинг ўзига зарар бўлади… Марҳамат, уйингизга кирингда хоҳласангиз ‘Амин’ деб бақириб бутун ‘подъезд’ни кўтарворинг. Лекин масжидга чиққанда бу ерда қанақа ҳукм борлигини биласиз», — деган Исхоқжон домла Бегматов.

    Шунингдек, имом бекорга масжиднинг ҳар бурчагига кузатув камераси қўйилмагани, ким қандай намоз ўқиётгани, нима гап гапираётгани, қандай кириб чиқаётгани — ҳаммаси кузатув остида эканлигини билдирган.

    Мавзуга доир: Тошкентдаги масжидлар ёппасига текширилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

    Интернет фойдаланувчилари томонидан имом-домланинг айтган гапларини турлича талқин қилиш ҳолатлари кузатилаётгани сабабли Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати ушбу масала бўйича расмий муносабат билдирди.
    Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидаги икки жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчимиз:

    Биринчидан, бугунги кунда масжидларда ибодат масаласида турли тушунмовчилик келтириб чиқараётганлар учрамоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали одамларни мазҳабсизликка чақираётганлар ҳам кузатилмоқда.

    Аслида Исхоқжон домла аҳли илмлар ва юртимиздаги бошқа имом-хатиблар диёримизда азалдан мерос бўлиб келаётган, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бир нечта суннатларнинг йўқ бўлиб кетишига қарши курашмоқдалар. Намоздан кейинги зикр ва дуолар, Қуръони карим тиловатини эшитиш, намозхонлар олдини кесиб ўтмаслик ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Афсуски, бугун ушбуларни бажариш ўрнига эшикка қараб ошиқаётганлар ҳам йўқ эмас.

    Имом-домланинг мақсади ҳам бир масжидда, бир сафда туриб намоз ўқиётганлар орқасида тафриқа келиб чиқмаслигини олдини олиш бўлиб, жамоатни бизнинг диёримизда мавжуд бўлган ананавий ҳанафий мазҳабига эргашишга чақирмоқда ва аҳолини бирликка чорламоқда, бу таҳсинга лойиқ.

    Иккинчидан, имом-домланинг гўёки масжидларда ўрнатилган кузатув камералари намозхонларни назорат қилиб тургани ҳақидаги гаплари эса мутлақо асоссиз ҳисобланади.

    Маълумки, бутун дунё миқёсида кузатув камералари одамлар ва муайян объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилади. Мисол учун, Макка ва Мадина шаҳарларидаги «Масжидул ҳарам» ва «Масжидун Набавий»да ҳам кузатув камералари зиёратчилар ва муқаддас жойларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 24 соат давомида ишлаб туради.

    Шундай экан, юртимиз масжидларидаги кузатув камералари ҳам айнан намозхонлар ва масжидлар хавфсизлигини таъминлаш учун ўрнатилган. Буни бошқача талқин қилиш – нотўғри тушунишдан бошқа нарса эмас.

    Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

    Шунингдек, қўмита фуқаролардан мазкур ҳолатни тўғри тушунишни, ижтимоий тармоқлардаги ҳар хил асоссиз ва бўҳтон гап-сўзларга эътибор қаратмасликни сўраган.

    27.02.2020, 16:44   Изоҳ (0)   63434
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасидаги эски трамвай линияси ўрнида метробусларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    27.02.2020, 14:49

    Ўзбекистоннинг Афғонистон орқали ўтадиган транзит юклари ҳажми оширилиши мумкин

    27.02.2020, 14:19

    Ўзбекистонда сўнгги икки йилда уч ректор ва беш проректор таълим билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилди

    27.02.2020, 14:03

    Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси: Умра визаси берилиши вақтинча тўхтатилди

    27.02.2020, 13:31

    МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси: «Чироқчилик аёлнинг уйи ҳоким ўринбосарлари талаби билан бузилган»

    27.02.2020, 13:01

    Бухоро ҳокимлиги ходими хизмат машинасида бегона қизни «овламоқчи» бўлди (видео)

    27.02.2020, 12:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.