Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Умра визасининг берилиши вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Қўмита матбуот хизмат хабарига кўра, Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан дунёнинг барча мамлакатлари учун Умра визаси тақдим этишни вақтинча тўхтатган.
Аввал хабар берилганидек, ушбу чора коронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда. Дин ишлари бўйича қўмитанинг билдиришича, Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда.
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, мамлакат расмийлари Макка шаҳрида Умра амалини бажариш ва Мадинада Набавий масжидни зиёрат қилиш учун келадиган фуқароларнинг Саудия Арабистонига киришини вақтинча тўхтатишга қарор қилган.
Изоҳ (0)