Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 21 февраль куни шаҳар кўчаларидан бирида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.К. вафот этган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош консулхона зарурат туғилганда Ўзбекистон фуқаросининг жасадини дафн этиш учун Ўзбекистонга юборишда унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам бериш учун вазиятни назоратга олган.
Аввалроқ, Россиянинг Краснодар шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида 18 февраль куни Ўзбекистон фуқароси М.А. баландликдан йиқилиб тушиб вафот этган, 19 февраль куни бошқа бир ўзбекистонлик Россиянинг Волгоград вилояти Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)