• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонликларни 24 млрд сўмга чув туширган бандлик агентлиги жиноий иши бўйича тергов тафсилотлари маълум бўлди

    22 февраль, шанба куни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол бюроси анжуманлар залида Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этаётган жиноят иши бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги МЧЖ содир этган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов тафсилотлари маълум қилинди.

    Корея Республикаси фуқароси Канг Намкю.

    Корея Республикаси фуқароси Канг Намкю.
    Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

    Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти ва масъул ходимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этган матбуот анжуманида Отақулов Қаҳрамон, Қобилов Одил, Турдиев Хушвақт, Алиқулов Мусулмон, Халмонов Ўрол, Корея Республикаси фуқароси Канг Намкю ва бошқалар жиноий тил бириктириб, Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги МЧЖни ташкил этгани, 2019 йил 4 январь куни Ташқи Меҳнат миграцияси агентлигидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш билан шуғулланишга лицензия олиб, жамиятга мурожаат қилган фуқароларни 3 ой ичида Жанубий Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, улар билан сохта шартнома тузиб, тўлов квитанцияларини сохталаштиргани, жами 2 385 нафар жабрланувчининг 24,8 миллиард сўм пулларини АТБ «Туронбанк» Чилонзор филиалидаги ҳисоб рақамига тўлов қилдириб ҳамда ўзларига нақд кўринишда қабул қилиб, фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ҳолда шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборгани эълон қилинди.

    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Жабрланувчиларга етказилган умумий зарарнинг ундирилган қисми 14,213 миллиард сўм (пул шаклида — 7,6 миллиард сўм, хатланган мол-мулклар — 645 миллион сўм), шунингдек, 3,108 миллиард сўмлик мол-мулкларни хатлаб олиш чоралари кўрилмоқда, жиноят иши қўзғатилишидан аввал жабрланувчиларга қайтарилган маблағ 2,86 миллиард сўмни ташкил этган.

    Айбланувчилар томонидан жабрланувчиларга етказилган зарарларни ундириш масаласи суднинг ҳукмидан сўнг ҳал этилади. Иш бўйича айбланувчилар Қ.Отақулов, О.Қобилов, Х.Турдиев, М.Алиқулов, А.Шамшиддинов, О.Жўраев ва Канг Намкюлар қамоқда сақланмоқда, Ў.Халмоновга қидирув эълон қилинган.

    Жиноят иши бўйича хатланган мол-мулклар Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги МЧЖга тегишли Malibu, (нархи 271,0 миллион сўм), Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги МЧЖ биносидаги 150 миллион сўм қйматдаги мол-мулклар, Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги МЧЖ Наманган филиали биносидаги 71 миллион сўмлик мол-мулклар ва Наманган вилояти Уйчи туманида жойлашган дала ҳовли (153,0 миллион сўм) жами 645 миллион сўмлик мол-мулклар хатланган.

    Шунингдек, айбланувчи Қ.Отақулов раҳбарлик қилган «Фаёз-ХДС» МЧЖга тегишли, нархи 280,0 миллион сўмлик Malibu (қидирувда), айбланувчи Х.Турдиев томонидан жамиятнинг 270,0 миллион сўм пул маблағлари ҳисобига сотиб олинган Malibu (қидирувда), Қ.Отақулов сотиб олган нархи 50,0 миллион сўмлик Forza (қидирувда), жамият ходимлари Ў.Халмоновга ажратилган 433,0 миллион сўм, Ф.Машуровга ажратилган 210,0 миллион сўм, О.Қобиловга ажратилган 205,0 миллион сўм, А.Ҳасановга ажратилган 50,0 миллион сўм, жами 508,0 миллион сўм молиявий қарзлар, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани С.Айний кўчасида жойлашган, қуруқ меваларни қадоқлаш заводига сарфланган 2,0 миллиард сўмга яқин пуллар, яъни жами 3,108 миллиард сўмлик мол-мулкларни хатлаб олиш чоралари кўрилмоқда.

    Иш бўйича жабрланувчилар томонидан топширилган пул маблағларини қаерга сарфланганлигини аниқлаш мақсадида Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги МЧЖ, «Фаёз ХДС» МЧЖ, Vega best МЧЖ ва Enormous wave global МЧЖнинг молиявий фаолиятини, банкдаги ҳисоб рақамидаги пул маблағлари кирим-чиқимининг қонунийлигини текшириш учун ҳужжатли тафтиш ўтказилди.

    Фирибгарлар Наманган вилоятида 720 нафар одамнинг қарийб 10 миллиард сўм маблағини ўзлаштирган, уларга 1,8 миллиард сўм маблағ қайтарилган. Шунингдек, Қашқадарё (643 нафар одамнинг 7,3 миллиард сўм маблағи) ва Самарқанд (250 нафар фуқародан 1,6 миллиард сўм) вилоятларидаги фуқаролар ҳам катта миқдорда молиявий зарар кўрган.

    Аввал 2019 йил октябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги МЧЖга берилган Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи 0010-сонли лицензия тўхтатилгани ҳамда шу йили ноябрда Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланаётган Жанубий Корея фуқаросига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар берилганди.

    23.02.2020, 18:29   Изоҳ (0)   80472
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қонунчилик палатаси Ўзбекистонда IMEI кодлари бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петицияни ўрганмоқда

    23.02.2020, 16:52

    Миср компанияси Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришда кўмаклашади

    23.02.2020, 16:21

    Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз пиёниста ота-онасидан қочиб кетди

    23.02.2020, 08:45

    «Нархоз» қошида боғча ва мактаблар фаолияти йўлга қўйилади

    22.02.2020, 23:29

    Ўзбекистонда нефть қазиб олиш ҳажми кескин камайди. Қазиб олинаётган газ миқдори ҳам камайган

    22.02.2020, 23:15

    Самарқандда қарийб 200 нафар курсантга «кичик сержант» ҳарбий унвони топширилди

    22.02.2020, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.