«Ўзбеккино» миллий агентлигининг Мультипликация фильмлари студияси анимацияли контент яратиш учун компьютер жиҳозлари, дастурий таъминот ва фототехника олди.

Фото: UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига кўра, буларнинг барчаси халқаро ташкилот Жанубий Корея ҳомийлигида амалга ошираётган «Лаос, Ўзбекистон ва Руандада маданий-креатив индустрияни мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида етказиб берилган.

Янги фототехника қўғирчоқлар анимациясини ривожлантиришга кўмак беради.

«Бугунги кунда қўғирчоқлар анимацияси билан боғлиқ ишлаб чиқариш ўзгарган ва плёнкали кинокамералар ўрнига рақамли фотоаппаратлардан фойдаланиш мумкин. Ўзбекистонда қўғирчоқлар анимациясини тиклашни режалаштирганмиз», — дейди режиссёр-аниматор Азиз Муҳаммедов.