Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британиянинг Times Higher Education (THE) нашри иқтисодиёти тез ривожланаётган давлатларнинг университетлари рейтингини эълон қилди.

Фото: CGTN

Фото: CGTN

Рейтингнинг дастлабки тўрт поғонасидан Хитой университетлари ўрин олган (Sinxua, Пекин, Чжэцзян ва Хитой Фан ва технология университети). 5-ўрин Ломоносов номидаги Москва давлат университетига насиб этган. Кейинги ўринлар тегишли равишда қуйидаги тартибда жойлашган: Жао Тонг Шанхай университети (Хитой), Фудан университети (Хитой), Тайван миллий университети (Тайван), Нанжинг университети (Хитой) ҳамда Кейптаун университети (ЖАР).

Энг яхши университетлар юзталигидан Россиянинг яна бир қатор университетлари ўрин олган. Хусусан, Москва физика-техника университети (12-ўрин), Олиқ иқтисод мактаби (18-ўрин), Томск миллий тадқиқот университети (52-ўрин), Санкт-Петербург политехника университети (72-ўрин).

Таъкидлаш керакки, ушбу рейтингга Ўзбекистонда жойлашган юздан ортиқ университетларнинг бирортаси кира олмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрида Президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилгача олий таълим тизимини ривожлантириш концепциясини тасдиқловчи қарорга имзо чеккан эди. Унга кўра, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетинини илғор университетларга айлантириш ва улардаги таълим даражасини дунёнинг 500 та энг яхши университетлари қаторига қўшиш режалаштирилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди