Қозоғистонда ажримлар сони тобора ортиб бормоқда. Бу ҳақда БМТнинг Қозоғистондаги аҳолишунослик жамғармаси ўтказган тадқиқот натижаларига асосланиб, «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Elements.envato.com»

Ўтказилган тадқиқот Қозоғистонда никоҳлар сони қисқариб, ажримлар фоизи ўсаётганини кўрсатди.

2013 йилдан 2018 йилгача мамлакатда никоҳдан ўтиш 18 фоизга қисқарган. Шарқий Қозоғистон ҳудудида никоҳлар 28 фоизга камайган.

2000—2018 йилларда ажримлар сони ўрта ҳисобда икки бараварга ошган. Мамлакатнинг барча вилоятларида ажримлар тез-тез қайд этила бошлади. Хусусан, ажралишлар Шарқий Қозоғистон вилоятида 1,3 бараварга, Олмаота вилоятида 2,8 бараваргача ошган.

Шимолий ва шарқий вилоятлар, Нур-Султон ва Олмаота аҳолиси ўртасида энг кўп ажримлар қайд этилган. Мамлакатнинг жанубий ва ғарбий ҳудудларида яшовчи аҳоли камдан кам ҳолларда ажрашиши кузатилган.