• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳокимиятнинг кучи яна ўша ҳимоясиз, алданган фуқароларга етаяпти, холос»

    Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани «Халқобод» маҳалласида 14 февраль куни аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасида тўқнашув юз берди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ва Бош прокуратура баёнот берди.

    Расмий баёнотларга кўра, олти фуқаро «Оқ-олтин манзараси» фермер хўжалигига қарашли пахта ва ғаллага мўлжалланган экин ер майдонининг 0,39 гектар қисмига яшаш имконияти мавжуд бўлмаган уй-жой қуриб олган. Ушбу уй-жой эгаларига дастлаб 8 февраль куни бу иншоотларни фуқаролар ўз ҳисобидан бузиб ташлаб, экин майдонини бўшатишлари, фуқароларга бошқа жойдан ер берилиши айтиб, тушунтирилган. Бош прокуратура ахборотига кўра, фуқаролар икки кун муҳлат сўраган.

    Мутасаддилар 14 февраль куни муаммоли жойга қайтиб келганида, уй-жойларнинг учтасига аҳоли кўчиб кириб олгани маълум бўлган; Бош прокуратуранинг ёзишича, фуқаролар ва уларнинг қариндошлари қўлларида бензин, таёқ, белкурак, тош ва бошқа нарсалар билан қуролланган ҳолда ишчи гуруҳ олдига чиққан; жараёнда икки нафар ИИБ ходими ва бир фуқаро тан жароҳати олган.

    Мавзуга доир:

    • Сурхондарёда уйи бузилишидан норози аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасида тўқнашув юз берди (видео)
    • Олтинсойдаги аҳоли ва ҳокимият вакиллари тўқнашуви юзасидан Бош прокуратура баёнот берди
    Расмийларнинг баёнотлари ортидан журналист ва блогер Қобил Хидировнинг Telegram‘даги @davletovuz каналида муносабат эълон қилинди. Унда, жумладан, расмий ахборотлардан «яна одамларимизни айбдор қилиш оҳанги» сезилаётгани алоҳида кўрсатиб ўтилган. Блогер муносабати билан қуйида тўлиқ танишиш мумкин.
    Шунақа баёнотларни ўқиб, ҳар доимгидек яна одамларимизни айбдор қилиш оҳангини сезиш мумкин.

    Бу гал фуқаролар оддий давлат ходимларига эмас, туман ҳокими, прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи сингари амалдордан иборат ишчи гуруҳ талабига кўнмаяпти — казо-казо амалдорлар оддий одамлар билан мулоқот қила олмаяпти, унинг муаммосига жўяли ечим топиб бера олмаган. Баёнотда айтилганидек, фуқароларга «тушунтирилган», холос.

    Одам учун уйдан азиз, муқаддас нарса йўқ. Уй барча мулклардан муқаддас. Бу уй қонуний ёки ноқонуний қурилгани эллигинчи масала. Туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғининг хатти-ҳаракати балки қонунийдир, аммо ўша ердаги одамлар учун адолатсиз бўлгани аниқ.

    Бу ерда прокуратура қонуннинг ортига яшириниб, ўзининг, бошқа майда амалдорларнинг ҳаракатларини оқлаб, одамларни айбдор қилишга уринар экан, ўтган йилги «снос»лар билан боғлиқ воқеалар такрорланмаслигига ким кафолат беради? Прокуратура ходими иштирок этган, воқеа ривожидан манфаатдор бўлган идорани ўзини ўзи нечоғли холис текшира олади?

    Давлатнинг энг катта бойлиги бу — халқ. Ер халқдан азиз бўлибдими? Кўз ўнгимизда монопол тадбиркорларимизга барча ресурсларимиз беминнат тақдим этилаётган, бир божхона пости бошлиғи уйидан 400 минг доллар чиқаётган, шундоқ ҳам рентабелли йирик корхоналаримиз ўзимизнинг «қоракўз инвесторлар»га нол қийматда берилаётган бир пайтда, ҳокимиятнинг кучи яна ўша ҳимоясиз, алданган фуқароларга етаяпти, холос.

    Бу жараёнлар одамда хавотир уйғотаяпти. Эртага қаерда хато қилган эдик, демасдан, ҳозир кўзни очиш керак.

    Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.

    @davletovuz

    «Снос»лар ҳақида

    • Эгнида Президент портрети, қўлида болта билан уйи бузилишига қарши чиққан сурхондарёлик аёл ишини депутатлар ўрганади
    • Расул Кушербаев: «Одамларни норози қилган «снос» эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланганлигига гувоҳ бўляпман»
    • Навоий ҳокимлиги биноси олдида ўнлаб одамлар «снос»ларга қарши норозилик намойиши уюштирди (видео)
    • Уйи «снос»га тушган самарқандлик аёл: «Ҳокимга ҳам, уч боламга ҳам ўт қўйиб юбораман» (видео)
    • Светлана Ортиқова «снос»лар ҳақида: Ҳақиқатдан шармандали ишлар бўлди
    • «Снос» ва ноқонуний қурилган турар жойларни бузиш ўртасида қандай фарқ бор?

    16.02.2020, 16:12   Изоҳ (0)   92012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда отасига қўпол муносабатда бўлган эркак етти суткага қамалди

    16.02.2020, 15:25

    Олтинсойдаги аҳоли ва ҳокимият вакиллари тўқнашуви юзасидан Бош прокуратура баёнот берди

    16.02.2020, 14:39

    Ўзбекистон ЙПХ ходимлари бошлиғи Қашқадарёда йўловчи ташувчи уюшма раҳбарлари билан учрашди

    16.02.2020, 14:10

    Чилонзорда «Жигули» ва Isuzu тўқнашуви оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлди

    16.02.2020, 13:13

    Ўзбекистон UNESCO’нинг яна бир конвенцияси иштирокчиси бўлди

    16.02.2020, 12:54

    Сергелида Lacetti уч пиёдани уриб кетди. Жабрланувчиларнинг барчаси ҳалок бўлди

    16.02.2020, 12:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.