Ҳайдовчининг қоидабузарлиги ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
16 февраль куни соат 08:10 ларда Чилонзор тумани Дўмбиробод кўчаси «Қурилиш моллари» бозори қаршисида Чилонзор туманида яшаган М.А. «Ваз 2106» русумли транспорт воситасида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи Ш.А. бошқарувида бўлган Исузи русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув натижасида «Ваз-2106» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.А. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Аввалроқ Сергели туманида юз берган авария уч кишини ҳаётдан олиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)