Ҳукумат Ухань аҳолисига коронавирус сабаб ўзлари истиқомат қиладиган микрорайонларни тарк этишни тақиқлаб қўйди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: Reuters

Хусусан, ҳар бир микрорайонда битта очиқ чиқиш жойи қолади. Уйидан чиққан ва кирган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади. Арзирли сабабсиз турар жой комплексларига кириш, шунингдек, улардан ташқарига чиқиш тақиқланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1523 кишини ташкил этмоқда. Хубэй провинциясида COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 54 минг кишидан ошиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясида 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб 13 февраль кунигача 850 та намуна коронавирус инфекциясига текширилган. Ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмаган эди.