Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 24-турида «Барселона» 15 февраль, шанба куни «Хетафе» билан баҳс юритди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Антуан Гризманн Лионель Мессининг узатмасидан кейин ҳисобни очди. Орадан олти дақиқа ўтиб Серхи Роберто каталонларнинг иккинчи голини урди. Бунга меҳмонлар 66-дақиқада Анхель Родригеснинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Барселона» очколарини 52 тага етаказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилди ва бу турдаги ўйинини ўтказмаган «Реал» билан тенглашди. «Хетафе» (42) эса учинчи ўринда бормоқда.
Ла Лига
24-тур баҳси
15 февраль, шанба
«Барселона» — «Хетафе» 2:1
Голлар: 1:0 — 33 Гризманн, 2:0 — 39 Серхи Роберто, 2:1 — 66 Анхель Родригес.«Барселона»: тер Штеген, Серхи Роберто, Умтити, Пике, Альба (Фирпо, 22), Бускетс, Артур (Ракитич, 75), де Йонг, Фати (Видаль, 85), Гризманн, Месси.
«Хетафе»: Сория, Эчейта, Жене, Ньом, Кукурелья, Максимович, Арамбарри, Этебо (Ндиае, 67), Оливера (Кенеди, 52), Мата, Молина (Анхель Родригес, 52).
Огоҳлантиришлар: Умтити (49), Мата (73), Фирпо (82), Фати (85).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)