Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби ярим ҳимоячиси Антони фаолиятини Амстердамнинг «Аякс»ида давом эттиради, деб ёзмоқда италиялик таниқли журналист Фабрицио Романо.
«Аякс» 19 ёшли футболчи трансфери юзасидан бразилияликлар билан келишувга эришган. Унга кўра, «Сан-Паулу» Антони учун 20 миллион еврога эга бўлади. Бундан ташқари келишувда футболчининг натижаларига қараб 5 миллион евро бонус «Сан-Паулу» ҳисоб рақамига бориб тушиши кўзда тутилган.
Амстердам клуби Антонини 2020 йил ёзида «Челси» сафига бориб қўшиладиган Ҳаким Зиёшга ўринбосар сифатида олиб келади. Маълумот учун, «Челси» Зиёш учун 40+4 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Қайд этиш жоиз, Антони трансфери «Аякс» тарихидаги энг қиммат харидга айланади. Нидерландия клуби ҳеч қачон бунчалик катта нархга футболчи сотиб олмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)