• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Илм-фанга ҳисса қўшган аёллар. 11 февраль — Халқаро илм-фандаги хотин ва қизлар куни

    Бугун, 11 февраль — Халқаро илм-фандаги хотин ва қизлар куни. Ушбу кун, БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясига биноан, 2016 йилдан бери нишонланади. Бундан кўзланган мақсад аёлларнинг илм-фандаги салоҳиятига эътибор қаратиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Тарихий далиллар илм-фаннинг ривожланиши, тадқиқотчининг қайси жинс вакили эканига боғлиқ эмаслигини исботлайди. Оламшумул кашфиёт ва ихтиро эгалари ким бўлиши эмас, тадқиқот келажак учун қанчалик аҳамиятли ва зарур экани муҳим саналади. Бугунги кунда илм-фанга ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган аёл тадқиқотчиларнинг айримлари ҳақида маълумот берамиз.

    Гипатия Александрийская

    Фото: Google Images/«Гипатия» фильмидан

    Фото: Google Images/«Гипатия» фильмидан
    Тахминан 335—405 йилларда яшаган Гипатия искандариялик математик Теоннинг қизи, дунёдаги биринчи аёл астроном, файласуф ва математикдир. У ўз даврида жуда машҳур бўлган ва замондошларининг чексиз ҳурматига сазовор бўлган. Гипатия Александрийская замонасининг энг яхши олим аёлларидан бири саналади. Онаси уни дунёга келтириш жараёнида оламдан ўтган, отаси қизини ўзи тарбиялаб, ўқимишли бўлишига сабабчи бўлган. Теон математик бўлган ва астрономияга тегишли масалалар юзасидан янги математик ечиш усулларини ишлаб чиққан. Қизи отасининг баъзи ҳисоб-китобларини мукаммаллаштириб, айримларига тузатишлар киритган. Гипатия асосан астрономик жадвални ҳисоблаш билан шуғулланган ҳамда Птоломейнинг «Алмагест», Аполлонийнинг «Конус кесимлари» ҳамда Диофантнинг «Арифметика» асарларига шарҳ ёзган. Александрия мактабида маъруза ўқиган Гипатиядан таълим олиш учун турли мамлакатлардан талабалар ташриф буюргани манбаларда қайд қилинади. Гипатия аёллар илм-фанда фаол бўлиши ва муваффақиятга эришишининг исботи саналишини тарихий воқелик асосида суратга олинган фильмдан ҳам билиш мумкин.

    Мария Кюри

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    1867—1934 йилларда яшаган Мария Кюри Нобель мукофотига сазовор бўлган биринчи аёл ҳисобланади. У турмуш ўртоғи Пьер Кюри билан биргаликда радиоактивлик ҳодисасини кашф қилган ва икки карра Нобель мукофоти лауреати бўлган. Жуфтлик илмий-тадқиқот йўлида ўз ҳаётини хавфга қўйиб, ўз танасида тажрибалар ўтказган. Ҳатто Пьернинг бевақт ўлими ҳам Марияни тўхтатмаган. У Биринчи жаҳон уруши йилларида илмий изланишлари натижаси ўлароқ, жароҳатланган, яраланган ва бетобларни даволашга муваффақ бўлган. Одамлар ҳаётини сақлаб қолишга умрини бағишлаган Мария онкологик касалликдан вафот этган. Қизи Ирен ота-онасининг тадқиқотларини давом эттирган ва у ҳам физика бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган.

    Розалинд Франклин

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    ДНК ўрганилиши ҳақида гап кетганда, бир неча олимлар, хусусан, Фрэнсис Крик, Жеймс Уотсон номи тилга олинади, аммо замонасидаги олимлардан кўра, тўғри услубда ўрганган Розалинд Франклин кўпинча ёддан чиқарилади. Биофизик Розалинд 1920—1958 йилларда яшаган. Ўша даврда бир қанча олимлар ДНК бўйича тадқиқот олиб борган, бироқ биргина Розалинд ДНК толаси орқали рентген нурининг тарқалиш манзараси суратини олган ва таҳлил қилган. Шунингдек, ДНКнинг икки томонлама спиралини аниқлаган. Франклин хонимнинг тайёр шпаргалкаси ҳамкасби Фрэнсис ва Жеймс қўлига тушиб қолган ва улар ДНК структураси рентгенограммасининг моҳиятини аниқлаган. Розалинд 37 ёшида саратон туфайли вафот этган, орадан 4 йил ўтиб эса Крик ва Уотсон ДНК структурасини муваффақиятли моделлаштирганликлари учун Нобель мукофотини қўлга киритган.

    Хеди Ламарр

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    1914­—2000 йилларда яшаган ушбу гўзал актриса, аёлда чирой, истеъдод ва ақл мужассам бўлиши мумкинлигининг исботидир. Ўз замонасида Хедини Европанинг энг гўзал аёли деб аташган ва унинг математик қобилятидан лол қолишган. Хедининг композитор Жорж Антейл билан биргаликдаги ихтироси бугунги кунда мобил телефонларда, Wi-Fi ва GPS’да ишлатилади.

    Кара Дейдра Маккалоу

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    1991 йилда таваллуд топган, 2017 йилда АҚШда бўлиб ўтган гўзаллик танлови ғолиби Кара Дейдра Маккалоу замонавий қизлар ҳам илм-фанда ҳам етакчи бўлиши мумкинлигини исботлади. Кара ядро-физика бўйича мутахассис ҳисобланади ва бугунги кунда АҚШ Ядрони тартибга солиш комиссиясида фаолият юритади. Маккалоу Жанубий Каролина университетида радиокимё бўйича бакалаврни тамомлаган. Талабалик давридаёқ Америка кимё жамияти, шунингдек, Health Physics Society ҳамда «Олтин калит» хайрия фондининг аъзоси ҳисобланади.

    Мавзуга доир: 

    • Жадидларнинг «мессенжердаги гурунги»: Илм — аҳволимизни ойна каби кўрсатур
    • Рентгендан атом бомбасигача. Жорий йилда кутилаётган ўнта илмий юбилей

    11.02.2020, 23:58   Изоҳ (0)   30116
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдаги коронавирус инфекциясига янги ном берди

    11.02.2020, 23:40

    АҚШ разведкаси Россия ва Хитойни Қўшма Штатлар учун асосий таҳдид деб атади

    11.02.2020, 22:24

    Целлофан остига яширинган хитойликлар, ахлат титаётган Ўргимчак одам, Ироққа ёққан қор. 11 февралнинг энг қизиқарли суратлари

    11.02.2020, 21:38

    Олимлар нима учун йирик шаҳарлар аҳолиси эрта вафот этишини аниқлади

    11.02.2020, 21:08

    Римда коронавирус туфайли хитойликларни ҳақорат қилган ўсмир қўлга олинди

    11.02.2020, 19:36

    Туркманистонда мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан 300 метрли монумент қурилади

    11.02.2020, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.