Канаданинг устки кийим ва курткалар ишлаб чиқарувчи Canada Goose компанияси акциялари қиймати охирги савдолар чораги 4,38 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Котировкалар пасайгани фонида компания директори Дани Рейснинг миллиардерлар сафидан чиқди: унинг мол-мулки аввалги 1,3 миллиард доллардан 874 миллион долларгача тушди.
Ҳозирда компаниянинг битта акцияси 31,84 доллардан сотилмоқда. 6 февралда бу кўрсаткич 33,3 долларга тенг эди.
Компания акциялари 2019 йил 29 декабрда якунланган молиявий йилнинг учинчи чораги ҳисоботи тақдимотидан сўнг тушиб кетди. Унда Canada Goose Хитойда авж олган коронавирус компания фаолиятига салбий таъсир кўрсатишини билдирганди.
Жумладан, вирус туфайли харид қобилияти пасаяди, Хитой, Шимолий Америка ва Европадаги чакана дўконлар зарар кўради, онлайн-сотув ҳажми ҳам қисқаради.
Изоҳ (0)