Футбол бўйича Италия чемпионатининг 23-турида «Ювенус» 8 февраль, шанба куни «Верона» майдонига сафар қилди ва кутилмаганда имкониятни бой берди.
Учрашувда ҳисоб 65-дақиқага келиб очилди, Криштиану Роналду жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади. Бироқ бунга мезбонлар Фабио Борини (76) ва Жампаоло Паццинининг (86) голлари билан жавоб қайтара олди.
«Ювентус» 54 очко билан биринчи ўринни сақлаб турибди ва битта захира ўйини мавжуд бўлган «Интер»ни уч очкога ортда қолдирмоқда. «Верона» (34) эса ушбу ғалабадан кейин 6-ўринга кўтарилди.
А Серия
23-тур баҳслари
8 февраль, шанба
«Фиорентина» — «Аталанта» 1:2
Голлар: 1:0 — 32 Кьеза, 1:1 — 49 Сапата, 1:2 — 72 Малиновский.«Торино» — «Сампдория» 1:3
Голлар: 1:0 — 55 Верди, 1:1 — 70 Рамирес, 1:2 — 75 Рамирес, 1:3 — 79, пенальти Куальярелла.«Верона» — «Ювентус» 2:1
Голлар: 0:1 — 65 Роналду, 1:1 — 76 Борини, 2:1 — 86, пенальти Паццини.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)