АҚШнинг Ҳюстон шаҳрида Тошкент вақти билан 9 февраль тонгида UFC 247 мусобақаси бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жанги UFC ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Жон Жонс (26-1) ва Доминик Реес (12-1) ўртасида кечди. Беш раунддан иборат жангда умумий рейтинг етакчиси Жонс 48-47, 48-47, 49-46 ҳисоби билан ғолибликни қўлга киритди ва чемпионликни ҳимоя қилди. Реес эса фаолиятидаги илк мағлубиятни тан олди.
Асосий карднинг бошқа жангларида қайд этилган натижалар:
UFC енгил вазн чемпиони қирғизистонлик Валентина Шевченко (19-3) Кетлин Чукагянни (13-3) 3-раундда нокаутга учратди ва ўз камарини учинчи марта ҳимоя қилди.
Жастин Тафа (4-1) Хуан Адамсни (5-3) биринчи раундда нокаутга учратди.
Ден Иж (13-2) очколар ҳисоби бўйича Мирсад Бектичдан (13-3) устун келди.
Деррик Льюис (23-7) очколар ҳисобида Илир Латифини (14-8) мағлуб этди.
Изоҳ (0)