• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фоизларсиз 40 ойда автомобиль олиб беришни ваъда қилган фирибгар фирма мансабдорлари қамоққа олинди

    ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти «Авто рентал» корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши тафсилотларини ошкор қилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилган.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Авто рентал» номи остида фаолият юритган корхона қулай шартларда, ҳеч қандай фоизларсиз, 40 ой давомида бўлиб тўлаш шарти билан енгил автомобиллар етказиб беришни таклиф қилиб, 700 га яқин фуқароларнинг ишончига кирган ва умумий ҳисобда қарийб 3 миллиард сўм маблағни ўзлаштириб олган.

    Корхона ўзини тарғибот ишларида автомобилларни фоизсиз ва ойма-ой бўлиб тўлаш йўли билан тақдим этаётган Ўзбекистондаги ягона компания деб эътироф этган. Нархи 100 миллион сўмгача бўлган транспорт воситалари учун 4 миллион сўм, 100 миллиондан ортиқ бўлган транспорт воситалари учун 5 миллион сўм ва 200 миллион сўмдан ортиқ бўлган транспорт воситалари учун 12 миллион сўмдан пул олиб, автомобилларни 3 ойдан 7 ойгача бўлган вақт мобайнида етказиб бериши айтилган. Фирма ўзининг қисқа вақт давомидаги фаолиятида юзлаб одамларни алдашга ва ўзгаларнинг миллиардлаб маблағларини ўзлаштиришга улгурган.

    Фирманинг жиноий фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ходимларининг сўзларига кўра, «Авто рентал» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича жами 3 кишига айблов эълон қилинган. Жамият фуқаролар билан 695 та шартнома имзолаган, аммо шартнома шундай расмийлаштирилганки, унда айнан қайси турдаги транспорт воситаси етказиб бериш ҳам кўрсатилмаган. Жамият фуқаролардан олган пул маблағларининг умумий қиймати 2,8 миллиард сўм бўлиб, шундан фақат 1,9 миллиард сўмини банк ҳисоб рақамига кирим қилган, қолган пул нақд шаклда қабул қилиниб, корхона мутасаддиларининг шахсий манфаатлари йўлида сарфланган.

    «Ўз навбатида, банк ҳисоб рақамига кирим қилинган 1,9 миллиард сўм пул маблағлари ҳам шартнома шартига кўра фуқароларга транспорт воситаси олиб беришга сарфланмасдан, ўзларининг таъсисчилигида бўлган, аммо бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига турли хил мақсадларда чиқариб юборилган. Корхона 695 нафар фуқаро билан шартнома тузган бўлса-да, ҳеч қайси бирининг олдидаги мажбуриятни бажармаган. Барча пул маблағлари жамият раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан ўзлаштириб олинган. Шу сабабли, жамият раҳбари ва таъсисчисига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ва яна бир таъсисчига нисбатан қидирув эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган», — дейди Тергов департаменти катта терговчиси Фарҳод Эргашев.

    Дастлабки тергов тафсилотларида айтилишича, «Авто рентал» МЧЖнинг бош офиси Тошкент шаҳрида жойлашган, жамиятнинг ягона филиали Андижон вилоятида бўлган, лекин корхона жабрланувчилари республиканинг деярли барча ҳудудларида бор.

    «Жамиятни тузишда иштирок этган, яъни жиноятга бош бўлган шахс барчага ролларни бўлиб берган, яъни бири ҳисобчи, бири иш бошқарувчи, яна бошқаси молиявий томонга жавобгар бўлган. Шунга қарамай, корхонада жиноий ҳаракатлардан бехабар ишчилар ҳам ишлаган. Шу сабабдан фақатгина корхона мансабдор шахслари жавобгарликка тортилган.

    Жиноят юзасидан фуқароларга етказилган зарарни ундириш мақсадида жамиятнинг ҳисоб рақамида бўлган қолдиқ сумма, яъни 390 миллион сўм Тергов департаментининг депозит ҳисоб рақамига ўтказилган. Шунингдек, корхона раҳбарига тегишли бўлган Mercedes-Benz русумли транспорт воситаси 400 миллион сўмга баҳоланган ва олиб қўйилган», — дейди Фарҳод Эргашев.

    Шу тариқа, ҳозирги кунда корхона жабрланувчиларига етказилган 2,8 миллиард сўм зарарнинг 790 миллион сўми ундирилган. Терговчига кўра, ундириб олинган маблағлар фақат суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билангина жабрланувчиларга қайтариб берилиши мумкин.

    Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Хоразмда ярим нархида автомашина олиб бераман деб алдаб, одамлардан 6 минг доллар пул олган аёл қўлга тушди
    • Видео: Аҳмадбой алданган одамларга пулларни қай тарзда қайтаришини маълум қилди
    • Наманганда 1 млн долларлик купюрани 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    09.02.2020, 20:27   Изоҳ (0)   42232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда Дарғом каналида чўкаётган қизни қутқарган талабалар тақдирланди

    09.02.2020, 19:04

    ДХХ ходимлари республика бўйлаб 25 мингдан зиёд китобни мактабларга тарқатди

    09.02.2020, 18:17

    Андижон — Уфа йўналишида мунтазам поезд қатнови йўлга қўйилди

    09.02.2020, 17:44

    Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича эксперимент ўтказилади

    09.02.2020, 17:16

    Қашқадарё ҳокими Шаҳрисабз туманининг чекка қишлоғидаги тўйда меҳмон бўлди

    09.02.2020, 15:16

    Тошкент—Омск йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади

    09.02.2020, 14:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.