«Реал» клуби ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижози Хитойдан жуда фойдали таклиф олгани ҳақида гапирди.
— Демак, Хитой. Ўтган ёзда нима содир бўлганди?
— Гарет рад этиб бўлмайдиган таклиф олганди. Бироқ «Реал» уни сотмади. Хитой клуби мадридликлар сўраган пулни тўлай олмади.
— Жиддий айтяпсизми? Бу дунёнинг энг яхши футболчиси учун тўғри вариантми?
— Ҳа, Бэйл у ерда мерос яратмоқчи эди. Хитой футболини кўтаришни истаганди. Унда Хитой футболини буюклик сари олиб бориш ғоялари бор эди. У ютиш мумкин бўлган барча совринни қўлга киритди ва буни кўп бора такрорлади.
—Бэйл «Реал»да бахтлими?
— Хитой бу бошқа масала. У Чин юртига йўл олган илк буюк футболчи бўлиши, ўзидан мерос қолдириши керак эди. Пул ҳам катта аҳамият касб этади. Бу трансфер Бэйлни дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига алянтирар эди, — дейди Барнет.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)