Профессионал бокснинг ярим енгил вазн тоифасида (-57,15 кг) ўзбекистонлик Абдулҳай Шораҳматов ўзининг дебют жангини 8 февраль, шанба куни, Филиппиннинг Сан-Фернандо шаҳрида ўтказди.
Тўрт раундга мўлжалланган жангда Шораҳматовга мезбон Бенжи Эбидо рақиблик қилди. Жанг 1-раунддаёқ якунига етди. Абдулҳай рақибининг тана қисмига кучли зарбалар бериб рақибини нокаутга учратди.
Шу тариқа Шораҳматов профессионал боксдаги дебютини нокаутли ғалаба орқали нишонлади.
Маълумот учун, Шораҳматов Узбек Тигерс жамоаси сафида WSB мусобақаси доирасида олтита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. -56 кг вазн тоифасида уч марта Ўзбекистон чемпионига айланган. Шунингдек, у Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиби саналади
Изоҳ (0)