• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    У ҳеч қачон асабийлашмайдиган «муз одам». «Реал»нинг «юраги» Тони Кроос ҳақида

    Германия терма жамоаси ҳамда «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳақида ҳужжатли фильм олинди. Фильмда немис футболчисининг кўпчиликка нотаниш қирралари очиб беришга ҳаракат қилинган. Қуйида ўша фильмдаги эътиборга молик ўринлар матнли кўринишда «Дарё» таржимаси орқали тақдим этилади.

    Оппоқ, топ-тоза бутсилар ҳақида

    «Биламан, кўпчилик мени савдойи деб ўйлаши мумкин. Бироқ оёқларимда оппоқ бутсилар бўлиши мен учун жуда муҳим. Руҳий муаммоларим борми, йўқми, билмайман. Бироқ қулай бўлиши ва яхши ўйин кўрсатишим учун бутсиларим тоза бўлиши шарт. Акс ҳолда, мен ўзимни ноқулай ҳис қиламан» , — дейди Кроос.

    «Унинг 2-3 жуфт оппоқ бутсилари бор. У бу оёқ кийимларини тозалашни ҳеч кимга ишонмайди. Бутсилари озода кўриниши учун доим уларни ўзи тозалайди», — дейди Крооснинг жамоадоши Гарет Бэйл.

    Крооснинг сирлари ҳақида

    «Тони — ҳиссиётларга тўла инсон. Аммо у баъзан нотаниш одамларга дарҳол очилишни хоҳламайди. Шу боисдан атрофига девор қўяди. Тонини дўстларимга таништирган вақтимда ундан самимийроқ бўлишини сўрадим. Ахир унинг ўзини тутиши ўзгаларга ғалатироқ кўринган бўларди-да. Гоҳида у қизиқиш билдирмаётгандек ёки бошқалар сингари суҳбатларда иштирок этишни хоҳламаётгандек кўринади, бироқ аслида Тонининг очилиши учун бироз вақт керак. Мадридда ўтказаётган беш йил ичида ҳеч қачон шаҳарда бўлмаганмиз. Биз шаҳар одамлари эмасмиз. Уйда худди кексалардек вақт ўтказишни афзал кўрамиз. Тони билан аввалроқ қаергадир бориш мумкин эди, бироқ 2014 йилдан буёғига қаергадир бориш имконсиз ишга ўхшаб қолгандек туюлади», — дейди Тонининг рафиқаси Жесси.

    «Уйда бўлишни ёқтираман. Германия терма жамоаси ўйинларидан сўнг уйга тунаб қолиш учун шошиламан. Бу менга куч беради. Эшикдан кирган заҳотим ютдикми, ютқаздикми, фарқи йўқ — ҳар қандай натижани унутаман. Биринчи навбатда ўз уйимда, аввало, турмуш ўртоқ ва отаман. Бу эса менга олға боришимда ёрдам беради», — дейди Тони Кроос.

    Фуэртевентура оролидаги танишув

    «Тони билан Фуэртевентура оролида танишганмиз. У вақтда мен 20, Тони эса 18 ёшда эди. Мен буни бир кўришдаги муҳаббат демаган бўлардим. Аммо Тони — қойилмақом инсон. Кейинроқ биз Германияда яна кўришдик. Шундан сўнг бирга бўлишимиз тушуниб етдик», — дея хотирлайди Жесси Тони билан учрашувини.

    «Жесси ҳаётимга кириб келиши билан атрофимдагилар турли рангларда намоён бўла бошлади. Шунда футболдан ҳам муҳимроқ нарсага эга бўлганимни тушундим. Агар ҳеч қачон тортишмаймиз, десам алдаган бўламан. Лекин ҳеч қачон ёлғиз ухлашимга тўғри келмайди — биз жуда тез ярашиб оламиз», — дейди Тони рафиқаси билан муносабати ҳақида.

    Катта авлод вакилларидан ўгитлар

    «Биринчи бўлимда керагидан ортиқ югурма. Иккинчи бўлим учун кучингни сақла», — дерди бобом (У «Реал» мухлиси) дейди Тони.
    «Мен кўп бора дарвозабонларнинг майдонда узала тушиб ётишини, бу вақтда эса футболчиларнинг дарвозага зарба бера олмасликларини гувоҳи бўламан. Шунинг учун Тонига дарвоза томон кўпроқ зарба бериши кераклигини айтаман. Тони бундай даражадаги техника билан асабийлашиши мумкин эмас», — дейди Тонининг бобоси.

    «Тонига бундай хотиржамлик мендан эмас, балки унинг отасидан ўтган. Тони нималарга қодир эканлигини яхши билади. Менга ёқмаган ягона нарса эса унинг қўлларидаги татуировка. Бу ҳақида унинг ўзи ҳам билади», — дейди Тонининг бувиси.

    «Тони ҳеч қачон асабийлашмайди. Унинг майдонга тушишдан бир неча дақиқа олдин Жесси билан қандай гаплашганини кўрганман. У аёли билан гаплашди, сўнгра телефонини сумкага солиб, майдонга чиқиб кетди. Танаффусда эса телефонни олиб, аёлига шундай SMS хабар юборди: «Уйга қайтишда йўл-йўлакай помидор ола кел!». Кейин эса яна майдонга йўл олди. Ҳамма ҳам бундай вазиятларда у каби совуққон бўла олмайди», — дейди Тонининг жисмоний тайёргарликлар бўйича шифокори.

    «Бавария» билан муносабати

    «Тони аввал бошдан «Бавария»ни ўзиники деб ҳис қилмаган», — дея ёдга олади Жесси.

    «Тони «Байер»да бахтли эди. У «Бавария»га қайтишни умуман хоҳламаган эди. Бироқ шартнома шартлари сабаб Мюнхенга қайтишга мажбур бўлганди», — дейди Тонининг агенти.

    «Охир-оқибат ўзим учун энг қийин йўлни танладим: «Бавария»да ўз ўрнимни эгаллаш учун ортга қайтдим. Қайтдим ва шартномани узайтирдим. Лекин орадан 10 дақиқа ўтибоқ ўз қароримдан афсусландим: клубдаги ҳеч ким қайтганимдан хурсанддек кўринмаётганди», — дея хотирлайди Кроос. (Тони 2014 йил «Бавария»ни тарк этиб, «Реал»га кўчиб ўтади).

    «Биз Тонига таклиф қилишимиз мумкин бўлган энг катта суммани таклиф этдик. Шундан сўнг унга бунга рози бўлиши ёки рози бўлмай кетиши мумкинлигини айтдик. У эса бир лаҳзанинг ўзида кетишини айтди. Жавоб мени ҳайрон қолдирди. Аммо менга Тони каби ўз принципларига эга инсонлар ёқади», — дейди «Бавария» президенти Ули Ҳёнесс.

    «Реал» билан шартноманинг узайтирилиши 

    «Рафиқам бундан мамнун. Бу эса клуб учун яхши белги-а? Шундай эмасми?», — дейди Тони.

    «Бу жуда яхши. Агар улар бу ерда бахтли бўлмаганида ҳаммаси бу даражада яхши кечмасди. Тони билан шартнома узайтирилганидан мамнунмиз. «Мадрид» сафида ҳаракат қилган барча немис футболчилари ажойиб эди. Бироқ Тони улар орасида ўзига хос ўрин эгаллайди. Қаранг, бизда кимлар ўйнаган: Паул Брайтнер, Гюнтер Нетцер, Ули Штилике...», — дейди «Реал» бош ва ижрочи директори Хосе Анхель Санчес.

    «Муз одам» лақаби 

    «Кийим алмаштириш хонасида Тонини «муз одам» деб чақиришади», — дейди «Реал» шифокори.

    «Мадридга чет эллик футболчилар доимий равишда келади. «Рондо» машқларини бажараётган вақтимизда, улар буни алоҳида бажаради. Биз эса буни «хорижликлар рондоси» деб атаймиз. Аммо Тони «Реал»га келибоқ бизни ҳайратлантирди. У «испанча рондо»га келиб қўшилди ва яхши мослашиб кетди», — дейди Серхио Рамос.

    Ота-онаси билан муносабатлари

    «Отам мен учун 50% ота, 50% мураббий бўлган. Бизнинг орамиздаги муносабатларда бироз янглиш тушунча бор эди: агар сен ўз отанг билан машғулот ўтказсанг, у сенга нисбатан бошқалар каби муносабатда ёки янада қаттиққўлроқ бўлиши керак эди. Албатта, мен ҳам бунга қарши эмасдим. Фикримча, бу нормал ҳолат эди. Бироқ ҳозир бундай деб ҳисобламайман. Яъни ўша қаттиққўллик ортиқча бўлган. Бу эса бизнинг ота-бола сифатидаги муносабатларимизга кичик бўлса-да, таъсир ўтказган», — дея ёдга олади Тони.

    «Болалигида ўйинлар тугагач, биз уларни таҳлил қилардик. Агар ҳозир шундай бўлганида бундай қилмасдим. Болаларга ўйин натижасидан қатъи назар, ўйиннинг ўзидан роҳат олишга, хотиржам бўлишга имконият бериш керак деб ўйлайман», — дейди Тонининг отаси.
    «Тони «Бавария»да футбол ўйнаш учун 16 ёшидан уйдан кетган. Ўшанда менга жуда оғир бўлган: жуда кўп йиғлаганман. Тони уйда бўлмаса ҳам доим дастурхонни 4 кишилик қилиб тузардим. Ўшанда ўғлим худди уйга энди қайтмайдигандек туюларди», — дейди Тонининг онаси.

    Робби Уильямс илтимоси

    «Тони «Реал»да ҳамма нарсани ютиб бўлди, шунинг учун ундан «Манчестер Юнайтед»га келишини сўраб қолардим. Англия чемпионатини дунёдаги энг яхши лига деб биламан. Бироқ битта нарса мени қаттиқ ранжитмоқда: «Реал» ўзимни тўлақонли бахтли ҳис этишимга йўл қўймаяпти», — дейди Тони Крооснинг мухлиси, дўсти бўлган машҳур қўшиқчи Робби Уильямс.

    ЖЧ—2014 финалидаги ғалаба ва Ангела Меркель билан тушилган сурат

    Финалда Аргентина мағлуб этилгач, Германия терма жамоаси футболчиларининг кийим алмаштириш хонасига мамлакат канцлери Ангела Меркель кириб боради. Ҳамма хурсанд ҳолда Меркель хоним билан суратга тушади. Фақат Кроос четда бутсилари ипини ечиш билан овора эди. Бунга Тони қуйидагича изоҳ берганди:

    «Ич-ичимдан барча футболчилар каби ғалабадан бахтли эдим. Аммо ўша суратдаги ҳамма каби мен ўзи ҳис-туйғуларимни шунчаки барчага кўз-кўз қила олмайман. Ушбу сурат менинг коллекциямда йўқлигидан афсусланмайман. Диққат марказида бўлиш учун менда ҳеч қандай сабаб йўқ».
    «2014 йилги Рождество байрами вақтида Кроосга мундиал кубоги ва унинг тасвири туширилган суратни совға қилмоқчи бўлдик. Бироқ унга сурат ёқмади. Тони на уни кийим алмаштириш хонаси ва на майдонда қўлига олиб кўрди», — дейди Тонининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича агенти Макс Гейс.

    Ўзбек тилига Асрор Абдуназаров таржима қилди.

    07.02.2020, 15:43   Изоҳ (0)   50403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, Испания Кубоги ярим финалига чиқа олмади

    07.02.2020, 03:03

    «Реал» 7 та гол урилган баҳсда «Реал Сосьедад»га ютқазиб, Испания Кубогидан чиқиб кетди

    07.02.2020, 01:05

    Роналду: Болалигимда 35 ёшда балиқ овлаб юрсам керак деб ўйлардим

    06.02.2020, 20:35

    АПЛда ёзги трансферлар ойнасига ўзгартириш киритилди

    06.02.2020, 19:49

    Месси «Барселона»дан кетиши мумкин. «Интер», ПСЖ ва Манчестер клублари унга харидор

    06.02.2020, 17:47

    Кейинги 4 йилликда Испания Кубоги финалига мезбонлик қиладиган стадион маълум бўлди

    06.02.2020, 13:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.