Испания футбол федерацияси мамлакат Кубоги финалига мезбонлик қиладиган жой номини маълум қилди.
Кейинги тўрт йилликда Кубок финалини Севильядаги Олимпия стадиони ўзида қабул қилади. Арена 57 минг томошабинга мўлжалланган.
Ушбу ҳуқуқ учун Севильядан ташқари «Атлетико»нинг уй стадиони «Ванда Metropolitanо» ҳам даъвогар бўлганди.
Маълумот учун, айни дамда Севильядаги стадиондан жуда кам фойдаланилади. Шаҳар ҳукумати ўйингоҳ инфраструктураси учун 15 миллион евро ажратишни мақсад қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)